Latest news

15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  1 14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  3 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0 13:13"Бенфика" ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олди  0 12:48"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин  0 12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  8 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  2 12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  6 11:49Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"  0 11:24"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди  2 11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0 10:49Ўзбекистонда футзал мавсуми якунланди. Тақдирлаш маросимини тўлиқ томоша қилинг   0 10:40"Андижон" сафар ўйинларидаги ёқимли анънасини давом эттирадими?  11

Билолхон Тошмирзаев: "Алишер Шоғуломов "Барселона" услубида ўйнашни ёқтиради" News

Билолхон Тошмирзаев: "Алишер Шоғуломов "Барселона" услубида ўйнашни ёқтиради"

ПРО-Лига 14-туридан ўрин олган "Нефтчи"-"Турон" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Билолхон Тошмирзаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Билолхон, бугунги ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Очиғи сўнги дақиқаларда гол ўтказиб юбормаганимизда бугун 3 очко эгасига айланардик. Ҳаммаси яхши кетаётганди, охирги 10 дақиқаликда бизга консентрация етишмади. Бугун ғалаба учун жуда яқин эдик, рақибимизнинг 90-дақиқада киритган голи бизни ғалабадан маҳрум қилди.

- Ўтган мавсумда Тошкентнинг "Оқ-тепа" клубида мунтазам асосий таркибда майдонга тушардингиз. "Турон" сафида заҳирада қолиб кетяпсиз. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Жорий йилги мавсумда "Турон" сафида асосий таркибда ҳам майдонга тушдим. Баъзи ўйинларда заҳирадан тушаяпман. Исломбек Исмоилов бизни ўйинларга яхши тайёрламоқда деб ўйлайман.

- "Оқ-тепа" ва "Турон" жамоалари ўртасида қандай фарқ бор?

- "Оқ-тепа" клуби Суперлигага футболчи етказиб беришда етакчи жамоалардан ҳисобланади. Жамоа бошлиғи Алишер Шоғуломов "Барселона" услубидаги футболни ёқтиради. "Турон"нинг вазифаси ва мақсади Суперлигага қаратилган. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Лозим топишган пайти мени майдонга туширишмоқда.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика