Latest news

17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  0 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  1 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  3 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7

Биласизми? Миржалол Қосимов бугун "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида олий лигада 120-ўйинини ўтказади News

Биласизми? Миржалол Қосимов бугун "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида олий лигада 120-ўйинини ўтказади

Ва ниҳоят 3 йил-у бир ойлик танаффусдан сўнг Миржалол Қосимов яна "Бунёдкор"га қайтди.

Аввалги бош мураббий Сергей Лушан ўрнини эгаллаган Миржалол Қўшоқович бугун ўз қайтишини "Шўртан"га қарши баҳс билан бошлайди.

Ғузордаги баҳс соат 18:00да старт олади. Бу ўйиннинг қизиқ томони шундаки, Қосимов қадрдон жамоасига қайтишини қандай натижа билан бошлайди? Бундан ташқари, Миржалол Қосимов бугун "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида олий лигада 120-ўйинини ўтказади. Қуйида статистикага мурожаат қиламиз.



Қосимовнинг "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида олий лигадаги ўйинлари:

2007 й. 1 ўйин (1 ғалаба)
2008 й. 20 ўйин (17 ғалаба)
2009 й. Ишламаган
2010 й. 17 ўйин (13 ғалаба)
2011 й. 26 ўйин (19 ғалаба)
2012 й. 26 ўйин (17 ғалаба)
2013 й. 26 ўйин (19 ғалаба)
2014 й. 3 ўйин (2 ғалаба)
2015 й. Ишламаган
2016 й. Ишламаган

Демак, шунда жами 119та ўйин келиб чиқяпти ва шундан 79тасида Қосимов шогирдлари ғалаба қозонган. Мабодо бугун "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб этгудек бўлса, бу 80-ғалаба бўлади.



Миржалол Қосимов "Бунёдкор"даги аввалги фаолияти давомида тўрт марта Ғузорда "Шўртан"га қарши жамоасини майдонга олиб тушган. Ана шу тўртта ўйиннинг иккитаси 0:0 ҳисоби билан якун топган ва бир мартадан томонлар 1:0 ҳисобида зафар қучишган.

2010 й. "Шўртан" - "Бунёдкор" 0:0
2011 й. "Шўртан" - "Бунёдкор" 1:0
2012 й. "Шўртан" - "Бунёдкор" 0:1
2013 й. "Шўртан" - "Бунёдкор" 0:0

Бугунги баҳс Қосимов учун "Шўртан"га қарши бешинчи ўйин бўлади ва аввалги беллашувлардаги натижаларни юқорида келтириб ўтдик. 2011 йил "Шўртан" ғалаба қозонган ўйинда Александр Мерзляков, орадан бир йил ўтиб "Бунёдкор" зафар қучган баҳсда Баҳодир Пардаев гол муаллифи бўлган. Хўш, бугунги тўқнашув қандай кечади-ю, қандай ҳисоб билан якунланади? Буни албатта ўйиндан сўнг билиб оламиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика