Latest news

13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  2 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  3 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4

Б.Ҳайдаров: “Уч ўйиндан буён гол уролмаётганлигимиз панд бераяпти” News

Б.Ҳайдаров: “Уч ўйиндан буён гол уролмаётганлигимиз панд бераяпти”

“Нефтчи” – “Бунёдкор” (0:1) баҳсидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Нефтчи” бош мураббийи Баҳром ҲАЙДАРОВ ва ҳужумчи Абдул Азиз ЮСУПОВ лар иштирок этишди.

-  Биринчи ўринда стадионга бизни қўллаш мақсадида келган мухлисларга раҳмат айтиб қоламан. Афсуски, уларнинг ишончини оқлай оламадик. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Ҳамма ишлар ғалаба йўлида амалга оширилди.  Учинчи ўйиндирки, гол ура олмаётганимиз бизга панд бермоқда. Омад ҳам етишмаяпти, деб ўйлайман. Йигитлар ортда қолган барча беллашувларда бор кучи билан тўп суришяпти. ”Бунёдкор”га қарши рақобат кескин кечди. Икки жамоа ҳам ғалаба илинжида курашди. Тошкент клуби айрим вазиятларда бизга нисбатан чаққонроқ бўлгани  рақибга қўл келди. Улар имкониятлардан бирини голга айлантирди. Мавсум энди бошланди. Эътиборимизни навбатдаги баҳсга қаратамиз.  “Бунёдкорга”га қарши тайёргарликдан ҳам кучлироқ ҳозирлик кўрамиз. Айни пайтда осон ўйин қолмади. Ҳужумчилар борасида оқсаяпмиз. Асосий ҳужумчиларимиздан бири Мурод Бобожоновнинг жароҳати бор. Шу сабаб ярим ҳимоячилардан ҳужумчи сифатида фойдаланяпмиз, - деди Ҳайдаров.


АбдулАзизЮсупов:  -Тенг ўйин бўлди. Футболда гол урмасанг, ғалаба ҳам бўлмайди. Афсуски, бугун биз гол ура олмадик. Натижа учун мухлислардан узр сўраймиз. Ўз устимизда ишлаймиз ва кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ишқибозларга раҳмат. Улар бизни яхши қўллаб-қувватлашди.

Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика