Latest news

19:08ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Гонконг майдонида ғалаба қозонди, Меҳди Таремидан хет-трик!  6 18:39"Челси" "Эвертон" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 18:14Ўзбекистон терма жамоаси "Бунёдкор" стадионига етиб келди. Кайфият аъло!  6 17:57Ўзбекистон - Туркманистон: Tаркиблар маълум  24 17:38Туркманистонга қарши ўйинни япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради  6 17:17Германия терма жамоаси хавбеки Евро-2024да ўйнамайди  0 16:41Алексей Евстафеев, Тошкентдаги тўқнашув қаҳрамони ва "Хоразм" дарвозабони - Про лига 11-тур лауреатлари  0 16:35Бугун Фарруҳ Сайфиев майдонга тушмайди  18 16:11Марко Николич — ЦСКА бош мураббийи!  3 15:45"Барселона" "Реал Сосьедад" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  1 15:18Ўзбекистон – Туркманистон учрашувини кимлар шарҳлайди?  39 14:56​Расман: "Ницца" "Ланс" устози билан шартнома имзолаганини эълон қилди  4 14:40Бундеслига 2 жамоаси "Бавария" дарвозабонини сотиб олмоқчи  1 14:14"Челси" икки футболчисини Олимпиадага қўйиб юбормайди  3 13:47Мэддисон Англия терма жамоасининг Евро-2024 учун қайдномасидан тушиб қолди  4

Бэйл: "Реал" мени катта шов-шув билан сотиб олганди. Мен эса тинчгина яшашни истадим" News

Бэйл: "Реал" мени катта шов-шув билан сотиб олганди. Мен эса тинчгина яшашни истадим"

Гарет Бэйл "Реал"даги фаолияти давомида учраган қийинчиликлар ҳақида гапирди.

"Менимча, "Реал" мен билан шов-шувли тарзда шартнома имзолагани учун Испания матбуоти мендан жуда кўп нарса кутди ва танқидлар остига кўмиб ташлади. Мен қўлимдан келган барча ишни қилдим, аммо одамлар доимо қарама-қарши томонини кўришди. Шунчаки тинчгина яшашни истагандим холос.

Испанчада гапира олардим, аммо буни истамасдим. Ҳаммадан узоқда, осуда ҳаётни маъқул кўрардим. Атрофимни шовқин сурон ўраб олмаса бўлди эди. Ҳаммадан узоқда бўлганим учун, балки, кўп танқид қилишгандир. Шунчаки футбол ўйнаб, қоронғуликка сингиб кетгим келарди.

"Реал"дан доими энг зўр хотираларим қолган, аммо ёлғиз пайтларимда хеч ким мени қўлламаган, хуштак чалишарди, доим қаршилик қилишарди. Ўшанда 24 ёш эдим, босимдан қандай чиқиб кетишни билмаганман", - деди Бэйл.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика