Latest news

18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  9 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  17 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  8 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13

Бензема клублар ўртасидаги ЖЧ финалида ўйнайдими? News

Бензема клублар ўртасидаги ЖЧ финалида ўйнайдими?

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финали доирасидаги "Ал Аҳли"га қарши ўйиндан (4:1) кейин Карим Бензема ва Эдер Милитаонинг жароҳати ҳақидаги саволга жавоб берди.

Ҳар икки футболчи "Ал Аҳли"га қарши ўйинни ўтказиб юборди. "Реал" футболчиларни даволаниш учун Мадридда қолдиришга қарор қилди, аммо улар мусобақа учун қайдномада мавжуд.

"Карим тўлиқ соғлом, аммо Милитаонинг иштироки сўроқ остида. Улар жума куни машғулот ўтказишади ва биз уларнинг ҳолатини кўриб чиқамиз. Карвахаль қайтади, унинг иситмаси бор эди. Асенсио эса тикланмоқда", – деди Анчелотти.

"Қаймоқранглилар"нинг "Ал Ҳилол" билан тўқнаш келадиган финал ўйини 11 февраль куни бўлиб ўтади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика