Latest news

22:00Ла Лига. 37-турдаги 9та ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" — 2023/24 йилги мавсум чемпиони!  58 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  19 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  177 20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  3 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  3 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  8 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  9 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9

Беллингем билан интервью: "Янги жамоа танлашда ҳеч қачон пул ҳақида ўйламаганман" News

Беллингем билан интервью: "Янги жамоа танлашда ҳеч қачон пул ҳақида ўйламаганман"

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем янги жамоаси ҳақида фикр билдирди.

19 ёшли ярим ҳимоячи мадридликлар футболчиси сифатида расман таништирилди.

Тақдимот давомида Беллингем футбол тарихидаги энг буюк клубга қўшилишини ҳаёти давомидаги энг фахрли куни деб атади.

Шунингдек, у қўшимча қилди: "Пул мен учун муҳим нарса эмас. Бундай қарорлар қабул қилишда пул ҳақида умуман ўйламайман. Мен футболга бўлган муҳаббатим учун ўйнайман. 

"Боруссия Дортмунддан илиқ хотиралар қолди. Мен клубдагилар билан гаплашдим ва ўз қароримни айтдим. 

Бошқа жамоаларни яхши ёки ёмон дея олмайман. Мен учун энг яхшиси — "Реал Мадрид".

Мадрид клуби ҳар йили совринларга қўлга киритишга лойиқ. Бунда мен ўз ёрдамимни бермоқчиман.

"Манчестер Сити" ажойиб мавсум ўтказди, аммо бу бизга кейинги мавсум учун янада кўпроқ куч беради. 

Мен бу ерга шунчаки клубнинг қудратлилиги учун келганим йўқ, балки ўзимни жамоанинг бир бўлаги сифатида кўряпман. 

"Реал Мадрид" сафига қўшилишимга 2022 йилги финал ҳам таъсир ўтказган. Мен финалда бўлганман, ўшанда "Қироллик клуби" "Ливерпул"ни мағлуб этганди.

Трансфер суммаси миқдорининг катталиги мени ташвишлантирмайди. Бундай ҳисоб-китобларга қизиқмайман.

Бу ерга келишимдан мақсад — совринлар қўлга киритиш ҳамда "Реал Мадрид"га дунёнинг энг яхши жамоаси бўлиб қолишида ёрдам бериш.

Мен футболчиман, ҳуқуқшунос ёки ҳисобчи эмасман.

Ҳарри Кейнннг "Реал"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга келсак, бунга изоҳ бера олмайман.

У жаҳон даражасидаги ўйинчи, терма жамоамиз сардори. Мен уни футболчи ва шахс сифатида ҳурмат қиламан. Аммо трансфер борасида нимадир дея олмайман.

Килиан Мбаппе билан бирга ўйнашни хоҳлармидим? Буни ким ҳам истамайди?!

Кўп интервьюларимда Зиданга ҳавас қилишимни айтганман. 5-рақам клубдаги алмаштириб бўлмас рақам саналади. Мен у билан бир хил бўлишга интилмайман, шунчаки, Жуд бўлиб қолишга ҳаракат қиламан. Бу рақамни танлаганима эса унинг буюклигига ҳурматимдир.

Олдинги 22-рақамга келсак, у мен учун катта маънога эга ҳисобланади. Келажакда нима бўлишини вақт кўрсатади, ҳозирда ушбу рақамли либосни кийиш шарафига мушарраф бўлганимдан бахтиёрман.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика