Latest news

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  15 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  2 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  2 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  14 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

"Бобир Абдихолиқовда етарлича вариантлар бор ва бўлади" — "Андижон" собиқ аъзоси ва Беларусь чемпиони News

"Бобир Абдихолиқовда етарлича вариантлар бор ва бўлади" — "Андижон" собиқ аъзоси ва Беларусь чемпиони

Бу йил нафақат ички чемпионатда тўп тепаётган футболчилар, балки хориждаги айрим легионерларимиз учун ҳам муваффақиятли ўтди.

Беларусь чемпионати вакили "Энергетик-БГУ" сафида тўп тепган Бобир Абдихолиқов ўз жамоасининг ва чемпионатнинг энг яхшиларидан бўлди. Табиийки, эндиликда Бобурга янада қизиқарли чорловлар келиб тушади. Биз билан суҳбатда бўлган "Шахтёр-Солигорск" жамоаси футболчиси Павел Забелин ҳамюртимиз ва собиқ клуби "Андижон"нинг Суперлигага қайтишига муносабатини билдирди. 

Маълумот учун, солигорскликлар жорий мавсум Беларусь чемпионатида олтин медалларга эга чиқди. Павел Забелин дастлаб чемпионлик таассуротлари билан ўртоқлашди.  

— Чемпионликдан кейин кайфият қандай бўлиши мумкин? Ажойиб. Бу фаолиятимдаги илк олтин медал ҳисобланади. Шундай экан, бундан хурсандман. 

Суҳбатдошимиздан ўз-ўзидан Бобир Абдихолиқов ҳақида сўрадик. Ахир бусиз иложи йўқ. Павел Забелин унинг натижалари, кўрсатган ўйинлари ҳақида: 

— "Энергетик-БГУ" ушбу мавсумда ажойиб ўйинлар кўрсатди. Натижалар ҳам буни айтиб турибди. Муваффақиятларнинг асосий қисми Бобир Абдихолиқов билан боғлиқдир. Чунки кўп ўйинларда у жамоага якка ўзи ғалаба келтирди. 

Бобир "Энергетик-БГУ" жамоасида порлаган ягона ўзбекистонлик футболчи эмас. Икки йил олдин бу клубда яна бир ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев ўзининг голлари билан ном қозонганди. Павел бу икки ҳужумчини таққослади. 

— Назаримда, улар бутунлай бошқа-бошқа ҳужумчилар. Яхшибоев бирга-бир вазиятларда яхши ҳаракат қилади. Бобир эса ўз вазиятини кутади ва гол уради. Шунинг ҳисобига бўлса керак, ўйин давомида унча сезилмаслиги мумкин. 

Яхшибоев кейинги фаолияти давомида "Шахтёр -Солигорск", "Легия", "Шериф" жамоаларида тўп тепди. Бироқ бу жамоалардаги ўйинлари ёрқин чиққани йўқ. Суҳбатдошимиз мазкур фикримизга қўшилган ҳолда Бобур Абдихолиқовнинг келажаги борасида нималар деди? 

— У катта салоҳиятга эга. Фаолиятини давом эттириши учун етарлича вариантлар бор ва бўлади ҳам. Аммо кейинчалик бошқа жамоаларда ўзини қандай кўрсатиши катта савол. Яхшибоев ҳам Беларусь чемпионатида кўп гол урди. Менимча, кейин ўзини кўрсатгани йўқ. Тўғри, "Реал Мадрид"га гол урди. Шунда ҳам "Шериф"да узоқ қолмади. Энди эса ёзда Ўзбекистонга қайтди. Ўзбекистонда кучли футболчилар бор. Лекин янада ривожланишига нимадир тўсқинлик қилмоқда. 

Павел Забелин 2021 йилнинг иккинчи даврасида "Андижон"да тўп тепган. Мухлислар уни ёддан чиқармагани табиий. Айниқса, Тошкентда кечган "Локомотив" билан учрашувда 90+4 дақиқада урган голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Бундан ташқари, у"Турон"га қарши кечган дебют ўйинида ҳам гол уриб, жамоаси бир очкога эга чиқишига ҳисса қўшганди. Павел Забелин "Андижон"нинг Суперлигага қайтгани ва элитада нечанчи ўринни эгаллашига қуйидагича муносабат билдирди:

—  Андижонлик футбол ишқибозларини бундай ютуқ билан табриклайман. Улар бунга муносиб эдилар. Умид қиламанки, жамоа Суперлигада муносиб қатнашади. Қандай ўринни эгаллаши ҳақида ҳозир гапириш қийин. Мураббий ўзгараётгани ҳақида эшитдим. Ким келади, ким кетади, буни билмайман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи мақсад элитада ўз ўрнини сақлаб қолиш бўлади. Бу эса яхши натижа сифатида қабул қилиниши мумкин. Қолганини эса вақт кўрсатади. 

Беларусь чемпиони айни пайтда давом этаётган Жаҳон чемпионати учрашувлари ва Испаниянинг мағлубиятига тўхталиб ўтди. 

— Мазкур учрашувда Испания ғолиб чиқишини истагандим. Аммо футболда олдиндан бирор нарса деб бўлмайди. Бундай сенсациялар бўлиши яхши. Умуман олганда, мундиалда Аргентинани қўллаб-қувватлаяпман. Уларга ғалаба қозонишларини тилаб қоламан.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика