Latest news

19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  1 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  3 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  2 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  4 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  2 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  8 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  4 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  2 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  1

Бекзод Қодирқулов: "Ғалабага "Хоразм"дан кўра биз яқинроқ эдик" News

Бекзод Қодирқулов: "Ғалабага "Хоразм"дан кўра биз яқинроқ эдик"

Про лиганинг 22-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Янгиер" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов ўз фикрларини билдирди.





"Жанговар ўйин бўлди. Дуранг адолатли натижа бўлди деб ўйлайман. Иккала жамоа ҳам ҳаракат қилди. Олдинги мағлубиятдан кейин "Хоразм"ни яхшилаб ўргандик, "Арал Самали"ни сафарда ютганимиздан кейин йигитларимизнинг руҳияти кўтарилди. Бугун ҳам ғалабага биз яқинроқ келгандик, иккинчи таймда кўп вазиятлар бизда бўлди, аммо якуний зарбада хатолар қилдик.

"Хоразм" биз учун ноқулай рақиб, бу жамоада яхши ўйинчилар жамланган. Пастки тўртликда айнан "Хоразм"нинг таркиби кучлироқ, шу боис бу жамоанинг очколари кўпроқ.

Легионерлар мавсум бошида 4 нафар эди, биринчи даврадан кейин икки легионердан воз кечдик. Ҳозир таркибимизда қолган Ландри ва Жеромнинг ўйинлари бизни қониқтирмоқда. Уларга кейинги йил учун ҳам шартнома таклиф қиламиз.

Молиявий ҳолатимиз барқарор, бугунги ўйинга ҳам мукофот пули берилиши айтилганди. Йигитлар ойликлардан нолишгани йўқ.

Муҳаммадқодир Раҳимберганов ёш, келажаги порлоқ футболчи. Бугун захирадан майдонга тушиб, жамоамизга муҳим очко келтирди. Таркибимизда ёш футболчилар кўп, уларга доим имконият берамиз", - дейди Бекзод Қодирқулов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика