Latest news

12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  0 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  1 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  6 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0 10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  2 10:20Рафиньянинг келажаги маълум  15 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  6 09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  15 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  8 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  3 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  21 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  32 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  14

Бекхэм ва Роналдо Осиё ўйинларида иштирок этди News

Бекхэм ва Роналдо Осиё ўйинларида иштирок этди

Дэвид Бекхэм Осиё ўйинларида Роналдо билан бир жамоада дебют қилди, фақат футбол турнирида эмас.

Ҳиндистонлик Дэвид Бекхэм Элкатоҳчунго ва Роналдо Лайтонжам Сингх велоспорт бўйича Хитойда ўтказилаётган Осиё ўйинларида иштирок этишди.

Роналду сешанба кунги спринт баҳсларида жамоасига бешинчи ўринни эгаллашида ёрдам берди. 

Бекхэм эса чоршанба кунги спринт баҳсларида тўққизинчи ўринни эгаллади.

"Менинг отам миллий терма жамоада ўйнаган ва Дэвид Бекхэмнинг ашаддий мухлиси эди. Онам шифохонага келганида, ўғил фарзанд дунёга келса, Дэвид Бекхэм деб исм қўйилишини айтишган. 14 ёшимгача футбол ўйнаганман, 2017 йилдан бери велоспорт билан шуғулланаман", деди Элкатоҳчунго.

Лайтонжамнинг отаси эса бразилиялик футбол сеҳргари Роналдиньо (асл исми Роналдо)нинг ашаддий мухлиси эди. 

2002 йилги жаҳон чемпионати пайтида иш билан Кашмирга борган Лайтонжамнинг отаси Роналдиньонинг Англия дарвозасини ишғол қилишига баъзи дўстлари билан пул тиккан, якунда бразилиялик футболчи гол уриб, жамоасининг 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишига ҳисса қўшган. Учрашув якунланганидан бир неча дақиқа ўтгач, отанинг телефони жиринглаб, деярли 2000 км масофа нарида фарзанди дунёга келгани ҳақида хабар беришган. 

"Роналдиньо тепган тўп дарвозага киргач, дунёга келган бўлсам керак. Ўша куни отам мўмайгина пул ютиб олган. Шу боис бўлса керак, машҳур исмга эга бўлдим. Бу мен учун омадли ҳисобланади", деди ҳиндистонлик спортчининг ўзи.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика