Latest news

17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  3 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  11 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2 14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  12 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  12 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 13:38Неймар футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди  5 13:09"Ньюкасл" бош мураббийи Исак билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди  0 12:41"Милан" Яшари трансферини ҳал қилди  0 12:13"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 11:45ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда  2

ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин News

ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Нидерландия Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нико Шермерс билан кўришди.

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. 

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов учрашувда ўзбек футболининг тарихи, Президент ташаббуси билан қад ростлаётган Миллий футбол марказининг фаолияти ҳамда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништириб, ассоциация икки мамлакат футболининг ривожи йўлида ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Шунингдек, аёллар ва болалар футболини ривожлантириш, икки мамлакат футболи мутахассислари иштирокида тажриба алмашиш мақсадида турли семинарлар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Футбол таълими, технологиялар ва спорт тиббиёти йўналишларида ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашилди.

Бундан ташқари, Нидерландиянинг етакчи клубларидан бири бўлган ПСВ Эйндховен вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этиш, иқтидорли футболчиларни аниқлаш тизимини самарали йўлга қўйиш ва бу борада музокаралар олиб бориш муҳимлиги таъкидланди.

Rating: +4   

Comments

   
13 may 14:34:27
dessi anvar
бизни футболимиз европани топ 7 дан кейин туради бошқаси билан теппа тенг фақат бизни PASSPORT INDEXмиз жуда паст жаҳонда , шу учун бизга унча эътибор қаратишмайди
   
13 may 12:07:57
Шухрат Эргашев
Хакикатдан хам Голландия футболи Осиёлик футболчилар учун "трамплин" вазифасини утар эди, хозир хам шунака булса керак. УФА Голландиялик футбол скаутларини Узбекистонга таклиф килиб, Узбекистонлик иктидорли болаларимизни "реклама" килса ёки УФА хисобидан Голландияга машгулотларга юборса "фойдали" бўлар эди. Бу иктидорларни албатта халол турнирлар оркали кашф килиб, ёки натижа килган масалан Ю-17 жамоасига ухшаган иктидорлар бор.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика