Latest news

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  3 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

Бектемир Абдуманнонов: "Асосийси мақсадим - жамоага ёрдам бериш" News

Бектемир Абдуманнонов: "Асосийси мақсадим - жамоага ёрдам бериш"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Андижон" - "Динамо" (2:2) учрашувидан сўнг Бектемир Абдуманнонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун ғалаба учун ҳаракат қилдик. Шунақа бўлиши керак экан. Ҳар икки жамоа яхши ҳаракат қилди. Биз ҳар бир учрашувга ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

- Темур Кападзе бош мураббийлигидаги U-23 терма жамоаси якуний рўйхатига киритилмадингиз. Бунга муносабатингиз қандай?

- Ўзимни кўрсатиш учун ҳар бир учрашувда бор имкониятимни ишга солиб ҳаракат қилаяпман. Терма жамоа рўйхатига кириш ёки кирмаслигимни ҳал қилиш мураббийларнинг зиммасида. Вақти келганида чақиришса, ёрдам беришга тайёрман.

- Бу йилги мавсумда ҳозирча 5 та голли узатмани амалга оширдингиз. Бу сизга қандай мотивация беради?

- Ҳар бир учрашувда астойдил ҳаракат қилаяпман. Асосий мақсадим жамоага ёрдам бериш. Голларда иштирок этаётганимдан хурсандман.

- "Металлург"дан кетишингизга сабаб нима?

- Ҳар бир мураббийнинг ўз танлови бўлади. "Металлург"да ёрдамчи мураббий билан гаплашиб олганмиз. Шундан сўнг улар мени қўйиб юборишган. "Андижон"да мураббийлар менга ишонишаяпти. Ана шу ишончли оқлаш учун ҳаракат қилаяпман.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика