Latest news

12:02Дибаланинг "Рома" билан шартномаси узайтирилди  0 11:34"Ал Насср" АПЛдан 80 млн евро эвазига форвард билан шартнома имзолашга тайёр  1 11:08Моуринью Фатини "Фенербахче"да кўрмоқчи. Клуб "Барса"га ўйинчи борасида харид қилиш ҳуқуқи билан ижара таклифини беради  0 10:03"Нефтчи" дарвозабони "Сурхон" таркибига келиб қўшилди  1 09:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун Осиё кубогидаги рақиби билан ўйнайди  0 09:00Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   55 08:35Александр Хомяков: “Йигитлар ғалабага бўлган иштиёқларини намойиш эта олдилар”  0 08:00Санжар Рашидов "Қизилқум"да  5 07:22"Локомотив" таркибида украиналик легионер кўрикдан ўтмоқда  0 03:26Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти: хато, ҳаёжон ва трибунадан қарсаклар  39 03:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Реймс"ни юта олмади, Кварацхелия дебют ўйинини ўтказди  1 02:59Ла Лига. Мбаппенинг хет-триги "Реал"га меҳмонда "Вальядолид"га қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  18 01:30Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "У ҳали жуда ёш, ҳали ўрганиб олади. Ҳар қандай футболчи хато қилиши мумкин"  37 01:04Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти ҳақида фикр билдирди  50 00:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Челси" 3:1, Ҳусанов дебют ўйинини ўтказди  6

Беэътибор қолаётган ўзбек футболининг байроқдор жамоаси - "Бунёдкор" News

Беэътибор қолаётган ўзбек футболининг байроқдор жамоаси - "Бунёдкор"

ЎФАда бугун ФИФАнинг талабига кўра "Бунёдкор" 6 очко олиб ташланиши ҳақидаги хабар расман эълон қилинди.

ЎФАнинг хабарида ёзилишича, ФИФАнинг сентябрдаги юборган хатига кўра, "Бунёдкор"нинг украиналик футболчиси Сергей Симоненко олдидаги қарзи тўланмагани туфайли клубдан Суперлигадаги иштироки учун 6 очкоси олиб ташланиши талаб қилинган.

ЎФАнинг ёзишича, "Бунёдкор" футбол клуби мазкур муаммонинг асосий сабабчиси Сергей Симоненко олдидаги қарзини тўлаганлиги ҳақидаги маълумотнома тақдим этилмаган. Шу боисдан ҳам ЎФА ФИФА талабини бажариш асносида ПФЛга жамоадан 6 очко олиб ташлаш кераклиги ҳақида огоҳлантирган.

"ЎФА Ижроия Қўмитаси Профессионал футбол лигасини бугун — 16 ноябрь куни қабул қилинган №17 қарори билан расман огоҳлантирди ҳамда "Бунёдкор" футбол клубидан 6 очко олиб ташлашни талаб қилди. Бу борадаги мактубга ташкилот расмий шахслари имзо чекди. ПФЛ ФИФА томонидан қўйилган ушбу талабни сўзсиз бажариши, унинг матбуот хизмати эса бу ҳақда жамоатчиликни хабардор этиши керак бўлади", - дейилади ЎФА хабарида.

ПФЛ эса "Бунёдкор"дан расман 6 очко олиб ташлангани эълон қилди.

Хуш, энди "Навбаҳор"ни расман бронза медалларига эга чиққани билан табрикласа бўлади. Буёғига "Бунёдкор"да назарий жиҳатдан ҳам учинчи ўрин учун курашиш имконияти қолмади.

Айни пайтда "Бунёдкор" ҳисобида олиб ташланган 6 очкодан сўнг 18 очко қолди ва "қалдирғочлар"нинг турнир жадвалидаги тўртинчи ўрни ҳам сўроқ остида.

Қайд этиш керакки, "Бунёдкор"нинг эски раҳбариятининг йўл қўйган хатоси ҳозирги ҳолатда ўзи шундоқ ҳам қийин аҳволда қолган "қалдирғочлар"нинг қанотини қайириб қўйди. Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида жамоани қийин аҳволда қабул қилиб олган Миржалол Қосимов қийин молиявий шароитда футболчиларни руҳлантириб, ҳеч қандай кўтарма ёки мукофот пулларисиз камида совринли ўринлар учун мардонавор курашга тайёрлаб келди.

Ҳозирга қадар жамоа бронза медаллари учун курашни давом эттираётганди. Кейинги йили жамоа тақдири номаълум бўлиб турган бир пайтда, футболчиларни ўйинларга ҳеч қандай мукофот пулларисиз тайёрлаб, уларга қўшимча йўқ мотивацияни топиб бераётган, руҳан ва тактик тарафдан жуда катта ҳажмдаги ишларни бажарган Миржалол Қосимовнинг қилган ва қилаётган шунча меҳнатлари биргина қарор туфайли турнир жадвали нуқтаи назаридан  бугун бир пулга айланди.



Мазкур қарор "Бунёдкор" учун икки ҳисса аламли. Шунча ҳаракат, бутун мавсум тукилган тер, қийин шароитда чархланган футболчиларнинг мақсадлари кўкка совурилди. Камида жамоанинг кейинги йили бўладими ёки йўқ, деган саволи ҳам очиқ қолмоқда.

Яна бир аламли тарафи шундаки, "Бунёдкор" клуби Сергей Симоненконинг маошини банк карточкасига туширгани айтилмоқда. Аммо бу картани қайтадан тиклаш ва маошини олиб кетиш учун футболчининг ўзи юртимизга келиши лозим бўлган. Банк эса карта эгасисиз уни ҳеч кимга қайта тиклаб бермайди. "Бунёдкор" клуби Симоненкони маошини беришга тайёр. Бироқ футболчининг ўзи ва унинг агенти билан боғланиш учун қилинган уринишлар бесамар кетган. Пул тайёр, аммо Симоненко йўқ.

ФИФА талабини тўғри тушуниш мумкин. Аммо ЎФА Мурод Алиев айтганидек ўз клубларини керак пайтда ҳимоя қилишни ҳам билиши керак.

Яна бир аламли тарафи шундаки, ўзбек футболини янги даражага чиқишида улкан ҳисса қўшган, осиёда номимизни баралла айтилишига сабабчи бўлган, кучли рақиблар эътирофига сазовор бўлган ва ўзини ҳурмат қилдира олган футболимизнинг байроқдор жамоаси - "Бунёдкор" ҳозирда беэътибор қолмоқда.

Умид қиламиз, "Бунёдкор" клубининг тақдири ҳақида тез орада турли-хил миш-мишларга барҳам берадиган расмий баёнот берилади. Айни пайтда мазкур жамоа қўллаб-қувватлашга ва эътиборга жуда муҳтож.

Ўзбек футболини янги даражага чиқишида, умуман турли хил терма жамоамизга ҳозирги кунда  футболчи етиштириб беришда энг пешқадам жамоаларимиздан бири. Оддий мисол, жорий йил қишда қўлга киритилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолибга айланган терма жамоамизнинг асосий ўзаги ёш "қалдирғочлар" эди.

Ўзбек жамоалари ичида ҳақиқий ПРОФЕССИОНАЛ клубга айланган "Бунёдкор" бу борада ҳам жуда катта ҳажмдаги ишларни амалга оширган. Кўплаб жамоаларга намуна ҳам бўлган десак муболаға бўлмайди.

Суперлигада жуда қийин аҳволда, молиявий қийинчиликлар гирдобида қолган "Бунёдкор"нинг охирги турларгача совринли ўринлар учун курашгани ва якунда сунъий тарзда бронза медаллари учун курашдан ҳам мосуво бўлгани алам қилади. Айниқса чемпионат давомида нафақат молиявий қийинчиликлар, балки ҳакамларнинг ғалати қарорлари қурбонига айланган жамоага нисбатан адолатсиздек кўринмоқда.

Тўғри, биргина "Бунёдкор" молиявий ҳолатдан қийналгани йўқ. Масалан, "Насаф" ёки "Бухоро"да ҳам бу каби муаммолар мавжуд. Лекин бир нарсага эътибор қаратиш лозим, ўша молиявий қийинчиликлар гирдобида қолган жамоалардан қайси бири юқори олтиталикдан ўрин олди ёки ўшалар орасидан ким чемпионлик ёки совринли ўринлар учун курашди? Шуларни инобатга олган ҳолда, бугунги қарор ва бугунгача ушбу клубга бўлган муносабат ёки ёндошув жамоага оғир ботади.

Умид қиламиз, ўзбек футболининг байроқдор жамоаси - "Бунёдкор"га бўлган беэътиборликка барҳам берилади ва эътибор ёки эътирофга лойиқ кўрилади.

Ишонинг, "Бунёдкор" клуби эътибор ва эътирофга лойиқ жамоа!

Author :
Rating: +79   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика