Latest news

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  206 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Бахтиёр Сатторов: «Шердор» «Хоразм»ни кучли иштиёқ эвазига мағлуб этди» News

Бахтиёр Сатторов: «Шердор» «Хоразм»ни кучли иштиёқ эвазига мағлуб этди»

Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал доирасидаги “Шердор” – “Хоразм” (3:2) учрашувидан кейин «Шердор» бош мураббийи Бахтиёр Сатторов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Нимчорак финалга чиққанимиздан жуда хурсандмиз. “Хоразм” клуби анча тажрибали жамоа саналади. Таркиби ва мураббийлари Олий Лигада тажриба тўплаган. Бизнинг “Шердор” жамоамиз эса ёш бўлишига қарамай, баҳсда фақат ғалабани кўзлагандик. Йигитларга раҳмат, иккинчи бўлимда учта гол уришга эришдик. Аммо ўйиннинг сўнгги 10 дақиқалигида ғалабага эришдик деб ҳисоблашди чоғи, бемалол тўп сурганлигимиз учун иккита тўп ўтказиб юбордик. “Хоразм” билан ўйин жуда кўп камчиликларимизни кўрсатди, улар устидан ишлашда давом этамиз. Энг асосийси томошабоп баҳсда муҳим ғалабага эришиб, кубокда нимчорак финал босқичига чиқа олганимиздан жуда хурсандмиз.

- Иккинчи бўлимда Фахриддин Алимовнинг майдонга туширилиши ўйин тизгинини ўзгартириб юборди. “Дубл”ини расмийлаштирган бу футболчи сизда “яширин қурол”миди ёки мажбурий ўзгаришмиди?


- Очиғини айтсам, Фахриддин “яширин қурол” эмас, мажбурий ўзгариш эди. Бунақа ёмғирли об-ҳавода иккинчи бўлимда тезлиги яхши бўлган янги кучни майдонга туширишимиз шарт эди. 18 ёшли Фахриддин ҳали умрида биринчи бор бундай катта баҳсда, муҳитда майдонга тушди. Яхши тезлиги эвазига иккита голи билан ғалабага катта ҳисса қўшди. Бугун унинг куни экан, ўз сўзини айта олди. Ёмғирли об-ҳавода ҳақиқий футбол атмосфераси юзага келди, мухлислар ҳам 5 та гол кўриб, чиройли футбол гувоҳи бўлишди. Ғалаба билан самарқандлик мухлисларни табриклаймиз.

- Ўтган учта ўйинда ҳам «Шердор» “валидолли ўйин намойиш этди – «Лабса» билан 1:1 ва пенальтилар серияси 7:6, «Нурафшон» билан 2:3, «Хоразм» билан эса 3:2. Томошабоп ўйиндан сиз мураббий сифатида қониқаяпсизми?


- Чинданам, ҳар ўйинимиз ҳужумлар ва голларга бой ўтмоқда. Рақибни кучли иштиёқ эвазига мағлуб этдик. Таркибимиз ёш, жамоамиз ҳали янги босқичга чиққанлигини ҳис қилолмаяпти. Шу боис кўп куч сарфлаб ҳужумкорликка зўр бераяпмиз, ҳимояланаяпмиз, аммо натижамиз барқарор бўлмаяпти. Шу боис, асосан иштиёқ, майдондаги “жанг”, кескин курашлар эвазига ғалаба қозонаяпмиз. Аммо ўйинни ўз вақтида назорат қилишни ҳам билишимиз керак. Ўйлайманки, Про-Лига 5-турларидан кейин жамоамизнинг ўйини барқарорлашади. Жамоа иштиёқидан қониқаяпман, аммо ҳали ўйинимиздан эмас. Ҳали кўп ишлашимиз керак. Таркибимизни Самарқанднинг барча туманларидан келган футболчилар билан шакллантирганмиз. Бундай ўйинлар билан секин-аста тажриба йиғилади. Бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламан.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика