Latest news

22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  28 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  9 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 21:15Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  33 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  71 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  6 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  2 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0

Бахтиёр Бобоев: "Мураббий ва футболчиларимизга ишонамиз" News

Бахтиёр Бобоев: "Мураббий ва футболчиларимизга ишонамиз"

Матбуот анжуманида “Бунёдкор” ФК Биринчи вице-президенти – Бош директори Бахтиёр Бобоев кириб келаётган янги мавсум билан барча-барчани муборакбод этди.
- Жамоамиз таркибида бир неча ўзгаришлар бўлди. Бир неча футболчилар клубни тарк этишди, сафимизга янгилар келди. Футболда бундай ўзгаришлар бўлиб туради. Сафимизга баъзи тажрибали футболчиларни таклиф этдик. Улар клубимиз академиясидан етишиб чиқаётган ёшларимизга тажриба тўплашда асқотади. Янгиларни қабул қилишда нафақат уларни статистик маълумотлари ва видеороликларини, балки назорат учрашувларида ҳам синчиковлик билан кузатдик. Умид қиламизки, улар жамоа манфаати учун ўз ҳиссаларини қўшадилар. Бу мавсум олдидан жамоамизнинг ўртача ёши анчайин кичрайганини айтиб ўтишим лозим. Жамоа олдига ҳар доимгидек юқори вазифалар қўйилган. Ўтган йилги натижаларимиздан ҳам яхшироқ кўрсаткичлар қайд этишга ҳаракат қиламиз. Осиё Чемпионлар лигаси стартига ҳам қисқа вақт қолди. Гуруҳимиздан жудаям кучли жамоалар ўрин олган. Бироқ биз мураббий ва футболчиларимизга ишонамиз, - дейди Бахтиёр Бобоев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика