Latest news

12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  0 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  27 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  1 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  1 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  0 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  6 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  10 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   1 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  5 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  7 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  5 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  5

Бахтиёр Бобоев: "Бу йил ОЧЛда камида гуруҳ босқичидан чиқишга уринамиз" News

Бахтиёр Бобоев: "Бу йил ОЧЛда камида гуруҳ босқичидан чиқишга уринамиз"

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби бош директори Бахтиёр Бобоев жамоанинг жорий мавсумдаги режалари ҳақида гапирди.

Бахтиёр Бобоев (“Бунёдкор” бош директори): “Бу йил юртимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилинди. Шу боис сизлар билан мулоқот қилиш мақсадида бу ерга йиғилдик. Янги мавсумга тайёргарлик ҳақида нима дейишим мумкин. Биз доим ўз олдимизга юқори мақсадларни қўйганмиз. Клубимиз сафида ўз тарбияланувчиларимиз ўйнаши асосий мақсадимиз ҳисобланади. Ўтган мавсум олий лигада жамоамиз иккинчи ўринни олди, ёшлар лигасида эса чемпион бўлдик. ОЧЛ плей-офф босқичидан муваффақиятли ўтдик. 

Бу йилги илк расмий ўйинда ёш футболчилар Нурилло Тўхтасинов ва Жавоҳир Эсонқулов майдонга тушишди. Улар ўзларини халқаро майдонда йўқотиб қўйишмади. Бундан ташқари яна бир қатор ёш футболчилар асосий таркибга яқин келишмоқда. 

Элдор Шомуродов, Достонбек Ҳамдамов ва Отабек Шукуровга хориждан таклифлар бор. Бу футболчилар борасида ўша клублари билан музокара кетмоқда. Агар Европанинг номи чиққан клублари билан келиша олсак уларни қўйиб юборамиз. Чунки ёш футболчилар ўсишлари керак.

ОЧЛ гуруҳ босқичидаги илк ўйинни Саудия Арабистонида “Ал Аҳли”га қарши ўтказамиз. Сўнгги йилларда жамоамиз гуруҳдан чиқа олмаяпти. Бу йил гуруҳимиз жуда кучли клублардан иборат бўлишига қарамай қора анъанага барҳам бериб, камида гуруҳ босқичидан чиқишга уринамиз.

Бундай тадбирлар ҳар 3 ойда ўтказилиши тарафдориман. Мухлислар ҳам, журналистларда ҳам клубимиз борасида саволлар бўлса шундай тадбирларда бемалол беришлари мумкин".

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика