Latest news

14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  4 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  2 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  27 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  9 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  3 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  18 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  14 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  10 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  7 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  27 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1

Бахтиёр Ашурматов: "VAR'дан фойдаланиш ўзбекистонлик ҳакамларга эмас шекилли" News

Бахтиёр Ашурматов: "VAR'дан фойдаланиш ўзбекистонлик ҳакамларга эмас шекилли"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" (3:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.

"Авваламбор халқимизни, мухлисларимизни кириб келаётган Ҳайит байрами билан табриклайман. Доимо соғ бўлишсин. Баҳсни ёмон бошламадик, "Пахтакор"га қарши ўйинда чуқур ҳимояда ўйнаш барибир эртами-кечми панд бериши мумкин эди. Шу боис икки нафар ҳужумчи билан ўйинни бошладик. Голгача бизда иккита-учта имконият бўлди. "Пахтакор" эса илк хавфли ҳужумни гол билан тугатишди ва шундан кейин рақибларда ўзига бўлган ишонч ортди. Бугунги ғалабага сабаб - "Пахтакор" сафида маҳоратли футболчиларнинг кўплиги.

Тўп назоратини "Пахтакор"га бериб қўйсангиз барибир гол ўтказардик. Мағлубиятдан кейин мураббий нотўғри тактика танлаган бўлиб чиқади. Аммо ҳисоб очилгунга қадар биз кўпроқ вазиятлар яратдик. Ўша гол ўйинда туб бурилиш ясади. Балки бир ҳужумчи билан тушиб, асосий урғуни ҳимояга беришимиз ҳам мумкин эди. Аммо айтганимдек "Пахтакор" бундай ўйинларда барибир ижобий натижага эришарди.

Музаффар Абдуллаев бу мавсум ишончли ўйнаб келаётганди, афсуски "Андижон" билан баҳсда олган жароҳати бугун майдонга тушишига имкон бермади. Умид қиламанки кейинги ўйингача Абдуллаев сафимизга қайтади. Таркибимизда 3 нафар дарвозабон бор, навбатдаги баҳсда қайси дарвозабон тушишини ўйинга яқин аниқлаймиз.

Ҳужумни кучайтиришимиз керак. Норбеков ва Мелиев кўплаб имкониятларга эга бўлишмоқда. Вазиятлардан фойдалана олмаслик асосий муаммоларимиздан бири бўлиб турибди. Балки ёзда ҳозирги ҳужумчиларимиз ёнига "гол ҳидини сезадиган" ҳужумчи олиб келармиз. Бир вақтлар "Пахтакор"да Игорь Шквирин шундай эди.

"Пахтакор" балки ўтган йилгидек таркиби кучли эмасдир, аммо ёш футболчилар яхши ҳаракат қилишмоқда.

Асосий таркибни танлашда мен ва мураббийлар штаби айрим хатоларга йўл қўйдик. Чунки "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнаганда бир футболчи ўйин темпидан тушиб қолса бу жуда ҳам катта йўқотиш бўлади. Биринчи таймда баъзи футболчилар жисмоний томонлама тайёр эмаслиги кўринди.

Биринчи пас узатишда кўп хатога йўл қўймоқдамиз. Тўпни назорат қилишда бошқаларга нисбатан бўшроқ. Олдин ҳам айтгандим Қувондиқ Рўзиевдек футболчи йўқ, унинг кетиши катта йўқотиш бўлди. Таркибимизда Бамбадан ташқари биронта ижрочи йўқ. Мерзляков ва Холмуҳаммедов каби футболчилар жонини бериб ўйнмоқда. Нега кимдир бор кучи билан ўйнайдию, кимдир 60 фоиз куч билан ўйнайди?

VAR'дан фойдаланиш ўзбекистонлик ҳакамларга эмас шекилли. Тўп аутга чиқиб кетса ҳам тўхтатиб эшитмоқда ёки ҳар бир вазиятга...биринчи таймда 5-6 марта тўхталиш бўлди. Бу ўйин темпи тушиб кетишига сабаб бўлмоқда. Қизил карточка, пенальти ва ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашда VAR ишлатилади. Яна бир нарса ўйинда ҳисоб 3:0 ва ҳакамлар учрашувга 6 дақиқа қўшишмоқда. Германия ёки Испанияда эътибор қилсанглар ҳисоб йирик бўлса камроқ вақт қўшилади. Тахмин қиламан агар сўнгги дақиқаларда ҳисоб 1:0 бўлиб турганида 3 дақиқа қўшиларди ва баҳс тезроқ тугатиларди. Тушунарсиз ҳолат лекин нима бўлганда ҳам айб ўзимизда деб ўйлайман", - дейди Бахтиёр Ашурматов.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика