Latest news

14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  0 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  12 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  7 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  2 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   40 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  22 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  13 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  7

Бахтиёр Ашурматов: "Сўғдиёна"нинг бу йилги таркиби сўнгги йиллардаги энг кучлиси" News

Бахтиёр Ашурматов: "Сўғдиёна"нинг бу йилги таркиби сўнгги йиллардаги энг кучлиси"

"Андижон" - "Сўғдиёна" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.

"Сўғдиёна" жиддий рақиб эканини йигитларга тушунтириб ўтгандим. Бу жамоа "Навбаҳор"дан очко олди, ўз уйида "Локомотив" билан дуранг ўйнади ва "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этди. Сўнгги йилларда Жиззах клубининг энг кучли таркиби ҳозиргиси ҳисобланади. Даврон Файзиев бу жамоа билан анча яхши ишламоқда. Ўйин қийин кечди. Футболчиларим мухлислар кутган ўйинни кўрсатишди ва ғалаба қозона олдик", - дейди Ашурматов.

"Ҳозирча футболчилар бир текисда ўйнай олишмаяпти. Бухородаги йирик мағлубиятдан сўнг ўзгаришларга қўл урдик. Майдонга тушган футболчи охиригача курашиши лозим. Бугунги ўйинга мана шу таркибни маъқул кўрдим ва бу ўзини оқлади".

"Ҳисоб йирик кўриниш олганидан кейин футболчилар ўзларини босиб олишмади ва оқибатда 10 киши бўлиб қолган рақиб тўп назоратини ўз қўлига олди. Аслида футболчиларимиз асабий ўйин кўрсатмай йирик ғалабани сақлаб қолишлари керак эди".

"Ўз уйимизда ўйнаганимиз учун Бердиев ва Йовановични майдонга туширдим. Захирадан Абдумалик Абдуллаевни тушурдим. Унинг тезлиги туфайли шундай қарорга келдим. Унда бир қатор имкониятлар ҳам пайдо бўлди", - дейди Бахтиёр Ашурматов.

"Андижон" матбуот хизмати

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика