Latest news

00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  3 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  14 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  21 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  235 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  7 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  16 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  53

Бахтиёр Ашурматов: "Пахтакор" жуда кучли. Лекин бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди" News

Бахтиёр Ашурматов: "Пахтакор" жуда кучли. Лекин бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди"

Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасидаги "Бунёдкор" - АГМК (1:2) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

Бугун мураббийлик фаолиятимдаги энг муҳим ўйинлардан бири бўлди. Чунки мураббий сифатида ҳеч қачон финалга чиқмагандим, жамоа футболчиларнинг кўпчилиги ҳам олдин финалда ўйнашмаган.

Шу сабабли йигитларга бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермаслигини уқтирдим. Бугун охирги жангга чиққандек ўйнашларини айтгандим. Худога шукур футболчилар охиригача курашишди ва ғалабага эришдик.

"Бунёдкор" ўйин олиб бориш бўйича Ўзбекистоннинг етакчи жамоаларидан бири. Бугунги ажойиб ўйин учун ўз футболчиларимга ҳам, рақиб аъзоларига ҳам миннатдорчилик билдириб ўтган бўлардим.

- Ҳисоб 2:0 бўлганида бешинчи ҳимоячини тушурасиз деб кутгандим. Менимча ғалабада айнан шу жиҳат роль ўйнади. Ўша пайтда нима учун бешинчи ҳимоячини тушурмадингиз?

- Тўғри фикр билдирдингиз. Чунки агар бешинчи ҳимоячини туширадиган бўлсам таянч ярим ҳимоячиларидан бирини олишим керак бўларди. Ҳисоб 2:1 бўлганидан кейин катта ҳажмдаги иш бажарган ва чарчаб қолган Жасур Ҳасановнинг ўрнига ҳимоячини тушурдим. Ўйин қўпол хатоларсиз ўтаётганди шу сабабли мен шошмадим. Ниманидир синдириб қўйишдан қўрқиб бешинчи ҳимоячини туширишдан қўрқдим.




- Трифунович АГМКга келганидан бери яхши ўйин намойиш этганини кўрмадик. Айнан нима учун у харид қилинган?

- "Бунёдкор"да ўйнаганидан ҳам охирги ўйнаган клубларида ҳам ўзидан ёмон таассурот қолдирмаганди. Ҳужумчи муаммоси пайдо бўлгач, шошилинч тарзда футболчи қидирдик. Очиғи Филип Райевацни ҳам олмоқчи бўлдик. Бошқа вариант чиқмагани учун Трифуновични жамоага олиб келдик. Биз ундан жуда кўп нарса кутаяпмиз. Лекин келганидан кейин мослашиш жараёни қийин кечди, ундан кейин жароҳат олди.

- Финалда "Пахтакор" билан ўйнайсизлар. Таркиб ва маҳорат бўйича рақиб устунлиги аниқ. Финалга алоҳида ёндошув бўладими ёки ҳозирги тактикадан воз кечмайсизми?

- Бир неча йиллардан буён "Бунёдкор" жамоаси бир хил таркиб билан ўйнаб келмоқда. Шу жиҳатдан бугунги ўйинда ҳам рақиб биздан устун саналганди. Лекин мазкур учрашув барчаси майдонда ҳал бўлишини кўрсатиб берди.

"Пахтакор" жуда кучли жамоа. Бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди. Финалда футболчиларда қўшимча куч пайдо бўлиши аниқ. "Пахтакор" билан ҳам худди шундай жанговор ўйин намойиш этамиз деган умиддамиз.

Бугунги ўйинда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Ўйин охирида темпни тушириш учун ўйинчиларимиз томонидан вақт чўзишга ҳаракат бўлган бўлса мухлислардан ва телеэкран қаршисидаги томошабинлардан узр сўраган бўлардим. Бу ҳолат бошқа такрорланмайди.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика