Latest news

02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  141 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  43 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Бахтиёр Ашурматов: “Кубок ўйинларига ҳам масъулият билан ёндошамиз” News

Бахтиёр Ашурматов: “Кубок ўйинларига ҳам масъулият билан ёндошамиз”

Жиззахда кечган “Зомин” – “Андижон” (0:2) учрашувидан сўнг “бургутлар” устози Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Очиғини айтганда, “Зомин” бизга қарши ўйинда жанг қилишини кутгандик. Шу сабабли учрашувга бир кун қолганида эмас балки икки кун олдин Жиззахга етиб келиб, тайёргарлик кўрдик. Кеча ва бугун бўлиб ўтган Кубок доирасидаги бошқа ўйинларнинг натижаси билан танишиб чиқдик. Шунда олий лига клублари жиддий қийинчиликка дуч келганини кўриш мумкин. Хусусан “Олмалиқ” жамоаси “Нурафшон” билан ўйинда қўшимча бўлимларда ғалаба қозонган бўлса, “Навбаҳор” ҳам қийинчилик билан ғалабага эришди. “Қўқон-1912” эса аввалига мағлубиятга учраб кейинчалик ҳисобда олдинга чиқиб олди. Шу боис мен футболчиларимга бундан тўғри хулоса чиқариб, “Зомин”га жиддий тайёргарлик кўришимиз зарурлигини уқтирдим - дея гап бошлади Ашурматов.

- “Зомин” - бу сирли тулпор деган бўлардим. Таркибида таниқли футболчилар бўлмаслиги мумкин. Лекин катта иштиёқ эвазига мухлислари олдида охиригача курашади. Шу сабабли осон бўлмаслигини таъкидлагандим. Қайсидир футболчиларга бу гапларим таъсир қилиб, тўлиқ тайёр холатда майдонга чиқишди. Яна айримларида эса биринчи лига клуби билан ўйнамоқдамиз деган ҳаёл бўлди. Шунинг учун ўйлайманки учрашув осон бўлмади. 

- “Зомин” жамоаси бугун бизга етарлича қаршилик кўрсатди. Шу боис рақиб жамоа томонидан кўрсатилган ўйин учун ҳам раҳмат айтаман. Бир неча голли вазиятлардан унумли фойдалана олмаганимиз ҳам биз мураббийлар штабини ўйин охирига қадар таҳликада ушлаб турди. Йигитларим охирига қадар курашди. Якунда эса ҳақли равишда ғалаба қозондик. Тўғри, камчиликлар ҳам йўқ эмас. Камчиликлар устида ишлаймиз. Учрашувдан-учрашувга ўз ўйинимизни шакллантириб боришимиз керак. 

- Ушбу қўлга киритилган ғалаба бизга руҳий жиҳатдан устунликни бағишлайди ва келгуси ўйинлар учун бу жуда муҳимдир. 

- Эътибор берган бўлсанглар айрим клублар Кубок ўйинига асосий футболчиларини олиб бормаган. Биз эса Кубокдаги ҳар бир учрашувга масъулият билан ёндошмоқдамиз. Бу ҳақда йигитларга ҳам айтиб ўтдим. Энди кейинги босқичда “Қизилқум” билан рўбарў келамиз ва шу ўйинда ҳам ғалаба қозониб 1/4 финал босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун иштирок этамиз. Чемпионатда кейинги тур “Қўқон-1912” билан муҳим учрашувни ўтказамиз. Шундай бўлсада “Қизилқум” билан ҳам асосий таркиб футболчилари билан ўйнаймиз. Уларнинг ҳар бирига жиддий ёндошамиз. Олдимизда аниқ вазифа бор - дейди Бахтиёр Аъзамович. 


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика