Latest news

17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  6 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:29Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай (матнли трансляция)  32 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   4 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  5 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  4 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  9 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  1 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  25 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  2

Бахтиёр Ашурматов: "Катта трансферлар қилмаймиз ва жамоамиздаги йигитларга ишонишда давом этамиз" News

Бахтиёр Ашурматов: "Катта трансферлар қилмаймиз ва жамоамиздаги йигитларга ишонишда давом этамиз"

Трансферлар ойнаси вақтида Суперлиганинг барча жамоалари қайноқ ҳаридларни амалга оширишмоқда.

"Қўқон-1912" жамоаси ҳам ёзги трансферлар ойнасида бир нечта футболчиларни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилгани тайин. Эшитишимизга қараганда клуб "Пахтакор" футболчилари Асадбек Собиржонов ва Жавоҳир Сиддиқовга қизиқиш билдирган. Бу қай даражада ҳақиқатга яқин? Бу борада жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовга юзландик.

"Ҳозирча трансферларда фаол эмасмиз. Жамоамиздан Отабек Ҳайдаров, Суҳроб Нуруллоев, Шодиёр Ҳожиматовлар кетишди. "Нефтчи"дан ижарага олинган Ҳожиматов биринчи даврада кам ўйин амалиётига эга бўлгани учун жамоасига қайтди. Биринчи даврани "Андижон"да ўтказган Ислом Абдуллаев жамоамизга қайтди. Лекин, "Андижон" клуби иккинчи даврада посбонимизни яна ижарага олмоқчи. Бу ерда иқтидорли дарвозабонни хоҳиш ва истагига қараймиз. Ислом жамоамизда қолса дарвозабонлар орасида рақобат кучаяди. Ким кучлироқ бўлса, ўша асосий таркибдан ўрин олади. 

Тўғри, трансферлар вақтида жамоамизга таклиф қилишни истаган футболчиларимиз бор. Лекин, катта трансферлар қилмаймиз ва жамоамиздаги йигитларга ишонишда давом этамиз. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз, турнир жадвалида яхши ўринларни олиш учун охиригача кураш олиб борамиз",- дейди Бахтиёр Ашурматов. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика