Latest news

21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  1 21:18Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон — Иордания 0:0 (матнли трансляция)  24 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  60 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  10 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  17 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  2 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  1 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  5 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  33 17:06Фердинанд Хойлундни кескин танқид қилди  2 16:39Мареска "Манчестер Сити" нима учун Палмерни "Челси"га сотиб юборганини тушунтирди  5 16:10Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини "Абдуллоҳ бин Халифа"да ўтказилмайди  7

Бахтиёр Ашурматов: “Иккинчи йилдирки, мавсумни собиқ жамоаларимга қарши ўйин билан бошлаяпман” News

Бахтиёр Ашурматов: “Иккинчи йилдирки, мавсумни собиқ жамоаларимга қарши ўйин билан бошлаяпман”

“Қўқон-1912” мавсумга тайёргарликнинг сўнги босқичини Тошкентда олиб боради. Режага кўра жамоа аъзолари биринчи турни ўз майдонида “Бухоро”га қарши ўтказади.

Бугунги Суперлигага қуръа ташлаш маросимидан сўнг бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Гапнинг очиғи, бундан олдинги мавсумларда АГМК жамоасида ҳам ишлаганман. 2019 йил бошида “Бухоро”ни қабул қилиб олганимдан кейин биринчи турни собиқ жамоамга қарши ўтказган эдим. Тақдир тасодифини қарангки, кетма-кет иккинчи йилдирки мавсумни яна аввал фаолият олиб борган жамоамга қарши ўйин билан бошлаяпман. Албатта, бу қизиқ ҳолат. Қайсидир маънода мен учун кутилмаган совға ҳам бўлди. Айтиб ўтилганидек, биринчи давра якунига қадар Суперлигадаги барча жамоалар билан ўйнаб чиқамиз. Шунинг учун рақиб танлашимиз бироз нотўғри бўларди. Ўйлайманки, “Бухоро”га қарши учрашув стадионга келадиган мухлислар учун қизиқарли бўлади. Маросим юқори даражада ўтказилганини алоҳида таъкидлаган бўлардим. Бир-бирига муносиб рақиблар илк турда ўзаро тўқнаш келмоқда. Масалан, турнинг марказий беллашуви сифатида “Пахтакор” ва “Навбаҳор” иштирокидаги ўйинни мисол қилиб келтириш мумкин”, – деди “Қўқон-1912 бош мураббийи.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика