Latest news

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  13 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  145 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  15 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Бахтиёр Ашурматов: “Ғалабамизда мухлисларимизни ҳиссаси катта” News

Бахтиёр Ашурматов: “Ғалабамизда мухлисларимизни ҳиссаси катта”

“Навбаҳор” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

- Қўқонда қўлга киритилган ғалаба йигитларда ўзларига бўлган ишоч қайтгандек бўлди. Мухлисларимизда ишончни оқлаш ҳаракатида бўлдик. Рақиб ҳимоявий усулни танлаганлиги боис ҳимоячиларимиз айрим вазиятларда тўпни бир-бирларига узатиб, “Бухоро” футболчиларини олдинга чиқишларини кутишди. Барчага маълумки ишқибозларимиз анча талабчан саналишади. Яъни уларга кўпроқ кекин курашлар ва тўпни тезроқ рақиб дарвозаси олдига ошириш орқали хавфли ҳужумларни ташкил этиш керак бўлади. Яна ҳам аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, мухлисларимиз ҳимоявий тарзда ҳаракат қилишимизга қўйишмайди. Бу ҳол айниқса ўз майдонимиздаги учрашувларда кўзга ташланади. Шу сабабли, ҳужумкор ўйин кўрсатишимиз ва мухлисларни хурсанд қилишимиз керак. Фурсатдан фойдаланиб, ишқибозларимизга қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат айтган бўлардим. Рақиб жамоа аъзолари дарвозамизга гол уришгач, “Бухоро” жамоасини ҳам қўллашди. Бу вазиятдан сўнг тушкун ҳолатга тушиб қолишимга ҳам оз қолди. Ўз навбатида айнан шу жиҳат футболчиларимизга қўшимча куч бағишлади. Чунки биз ўз майдонимизда ютқизишга ҳаққимиз йўқ эди. Яъни ишқибозларимиз уйларига хафа бўлган ҳолда кетмасликлари керак эди. Ростини айтганда ўйинни ўзимиз кутган даражада бошлай олмадик. Бироз бўш бошлашимиз оқибатида ўз дарвозамиздан биринчи бўлиб тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Мухлисларимиз эътироз билдира бошлашганидан кейин ўйинимизни кучайтиришга эришдик. Натижада ижобий натижани қўлга киритдик. Ушбу ғалабада мухлисларимизни ҳиссаси катта бўлганлигини ҳам алоҳида эътироф этган бўлардим. Амалга оширилган ўзгаришлар хусусида гап кетганида, захирадан сафга қўшилган Санъат Шихов ўзини яхши томонлама кўрсата олди. Бунга мисол тариқасида Шиховни пенальти ишлаганлигини ва бир вазиятда дарвоза тўсинини нишонга олганлигини айтиб ўтиш жоиз. Умуман олганда қолган вазиятларда ҳам муносиб тарзда ҳаракат қилиб ғалабага муносиб улуш қўшди. Мамазулумовга келсак у анча вақтдан бериш ўйин амалиётига эга бўлмаётганди. Шу сабабли унга бу сафар имкон бердик. Ушбу ҳужумчимизнинг ҳаракатларига ҳам ижобий баҳо бериш мумкин. Агарда у гол ура олганида, кўпчиликни фикри бошқача бўларди. “Бухоро” жамоаси футболчилари камчиликда қолишган бўлсада, тўпни назорат қилиш борасида маълум бир устунликларга эга бўлишди. Айнан шу сабабли, Мамадалиевни майдонга туширдик. Қолаверса, Аҳмедовда сариқ карточка борлигини инобатга ҳам олиб, Азимни алмаштиришга қарор қилдик.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика