Latest news

11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  3 11:25Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Японияга қарши таркиби маълум  1 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  6 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  7 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  4 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4

Бахтиёр Ашурматов: “Бундай нурсиз ўйин билан ютқазиш жуда аянчли” News

Бахтиёр Ашурматов: “Бундай нурсиз ўйин билан ютқазиш жуда аянчли”

“Андижон” – “Шўртан” (1:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Афсуски барчанинг эътирозига сабаб бўладиган ўйин бўлди. Жуда ҳам муҳим бўлган 3 очкони қўлдан бой бердик. Бундай нурсиз ўйин кўрсатиб, кам вазиятлар яратиб мағлуб бўлиш жуда ҳам аянчли. "Шўртан" яхши ўйнади ва ҳақли равишда ғолиб бўлди. Бу ўйин ҳали жуда кўп иш олиб боришимиз кераклигини кўрсатиб берди. Мағлубият мухлисларнинг кескин эътирозига сабаб бўлди. Ушбу ўйин бизни янада кучлироқ қилиши керак. "Андижон" жамоаси билан яна мухлисларнинг ишончини қозонсам бугунги мағлубиятни унутамиз.

Анвар Бердиевни нега вақтли алмаштирдим? Гапни очиғи қайсидир футболчи туфайли мағлуб бўлмадик. Мағлубиятда мураббийлар штаби айбдор. Биринчи бўлимда вазиятлар яратишда оқсадик. Йовановичнинг ёнига тезкорроқ ҳужумчи керак эди. Мағлубиятдан сўнг ўзгариш нотўғри қилингандек туюлаверади. Шоғуломов ҳаракат қилди, аммо гол ура олмади.

Азамат Исроилов Универсиада мусобақаларида иштирок этди. Шу боис ўнг қанотда Иброҳим Раҳимовни ўйнатдик. Жавлон Гусейнов ва Темур Васильев эса яқиндагина жароҳатидан қутулди, - дейди Ашурматов.



“Андижон” матбуот хизмати.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика