Latest news

23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  18 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  456 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  4 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2

"Бавария" "Аталанта" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда News

"Бавария" "Аталанта" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

Мюнхен клуби "Аталанта" ва Дания терма жамоаси ҳужумчиси Расмус Хойлундга қизиқяпти.

"Tuttomercatoweb" хабарига кўра, 20 ёшли футболчи бошқа клубга ўтишга тайёр. "Бавария" уни қўлга киритиш учун "Ювентус" билан рақобатлашади.

Қайд этилишича, Италия клуби даниялик футболчини узоқ вақтдан бери кузатиб келмоқда ва уни бошқа футболчи эвазига сотиб юборилиши мумкин бўлган Душан Влаховичга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Аммо "Бавария" янги ҳужумчига кўпроқ муҳтож. Тахминларга кўра, янги бош мураббий Томас Тухель Хойлунд харид қилинишини хоҳлайди.

Ҳужумчи 2022 йилнинг ёзидан буён "Аталанта"да ўйнамоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнигача амал қилади.

Хойлунд жорий мавсум барча турнирлар доирасида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 2 та голли пас узатди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг нархи 35 миллион еврони ташкил қилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика