"Барселона" Тито Виланова ҳақида фильм суратга олади
21 mar 2020 00:20
News
"Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, Каталониянинг "Барселона" клуби президенти Хосеп Бартомеу жамоанинг собиқ устози Тито Виланова ҳақида фильм суратга олинишини эълон қилган:
"Биз Тито Виланова ҳақидаги ҳужжатли фильм устида ишламоқдамиз. У "100% Тито" деб номланади.
Эслатиб ўтамиз, Виланова "Барселона"ни атиги бир мавсум (12/13) бошқарган ва клуб билан Ла Лигани ютган эди. Испаниялик мутахассис 2014 йилнинг 24 апрелида саратон туфайли ҳаётдан кўз юмганди.
Link :
Source : Mundo Deportivo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments