"Барселона" Ромариодан бошлаб бразилиялик футболчиларга 482,5 миллион евро сарфлади
08 jan 2018 20:32
News
"Барселона" Ромариодан бошлаб бразилиялик футболчиларга 482,5 миллион евро сарфлади
Гап шундаки, Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри умумий ҳисобда "Барселона"га 30та ўйинчи етказиб берди. Коутиньо билан бирга ҳисоблаганда клуб охирги 12 йилда энг кўп айнан бразилиялик футболчиларни сотиб олган.

Бразилияликлар жамоада 1993-1994 йилги мавсумдан кўпая бошлаган, ўшанда Ромарио Рио-де-Жанейрода туғилган футболчи сифатида Барселонага кўчиб ўтган. "Барса" Ромарио учун ПСВ Эйндховенга 12 млн евро тўлаган. 1996-1997 йилги мавсумда Роналдо 15 млн евро эвазига ПСВдан "кўк-анорранглилар"га ўтган.

Бу рўйхатга клуб ғазнасига яхшигина таъсир ўтказган бир қатор ўйинчилар ҳам қўшилади. Жумладан, Дани Алвеш (36 млн), Неймар (85 млн) ёки Паулиньо (40 млн).
Бундан ташқари, омадсиз трансферлар ҳам бор: Энрике (10 млн), Кейриссон (14 млн), Жеованни (20 млн) ёки Рошембак (5 млн).

Similar news
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Comments