“Барселона” президенти: “Вальверде жамоа услубига мос тушади”
30 may 2017 00:05
News
“Барселона” президенти: “Вальверде жамоа услубига мос тушади”
“Барселона” клуби президенти Хосеп Бартомеу махсус матбуот анжуманида жамоанинг янги бош мураббийи Эрнесто Вальверде ҳақида ўз фикрини билдирди.
“Вальверде жуда-жуда бахтиёр. Унда жамоа билан ижобий натижа қайд этиш учун барча хислатлар мужассам. У ёшлар футболини яхши кўради ва энг муҳими унинг қарашлари “Барселона” ўйин услубига мос келади”, — дея Бартомеунинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.
Яна бир бор эслатиб ўтамиз, Вальверде “Барселона” билан 2 йиллик шартнома имзолади. У 1988-1990 йилларда футболчи сифатида “Барселона” шарафини ҳимоя қилган. 53 ёшли мутахассис бош мураббийлик постида Луис Энрикени алмаштирди.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments