"Барселона" Неймарни ортга қайтарадими? News

"Барселона" Неймарни ортга қайтарадими?

ПСЖнинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар "Барселона"га қайтиши мумкин, деб хабар берди Sport.es.

Каталония клуби "Интер Майами"га ўтган аргентиналик Лионель Мессининг трансфери муваффақиятсизликка учрагач, клубни кучайтириш имкониятларини излашда давом этмоқда.

Хабарларга кўра, "Барселона"нинг мақсади – юлдуз футболчини сотиб олиш. Вариантлардан бири Неймар саналади. Бироқ 31 ёшли футболчининг маоши ва ПСЖ унинг трансфери учун қўядиган шартлар унинг ўтиш имкониятини мураккаблаштиради.

Неймар 2017 йилдан бери ПСЖ сафида тўп тепади. Шартнома 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У ўтган мавсум барча турнирларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 17 та голга ассистентлик қилди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика