Latest news

00:52Хосе Венансио Лопес: "Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Гуруҳдаги рақибларимизнинг даражаси тенг"  0 00:34Forbes талқинига кўра дунёнинг энг қиммат клуби номи маълум  2 00:00Ла Лига. "Барселона" "Валенсия" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  9 23:35Жасур Жалолиддинов: "Менга катта умид билдираётган мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан"  13 23:07Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" сўнгги турда "Хатайспор"га мағлуб бўлди, Алиқулов эса...  0 22:58Илёс Зейтуллаев: "Бугунги мағлубиятга жисмоний чарчоқ сабаб бўлгани йўқ"  8 22:50Иван Бошкович: "Рақиб дарвозасига 4 та гол уриб ғалабага эришиш ёқимли"  3 22:41Қозоғистон Лига кубоги. "Қайрат" "Акжайик"га жавобсиз 9та тўп киритди, Йўлдошев ҳам гол уришга эришди  0 22:20Файзуллаев РПЛда "Йил кашфиёти" мукофотини қўлга киритди  13 22:01Футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди  13 21:56Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди  9 21:38Суперлига. "Нефтчи" — ОКМК 1:0. Highlights  4 21:20Бир киши кам бўлиб қолган "Сўғдиёна" "Бунёдкор"га жавобсиз 4 та гол урди  23 21:08Самарқанддаги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимидан суратлар  2 21:06Суперлига. Пенальтидан гол уролмаган Жалолиддинов жарима зарбасидан "Нефтчи"га ғалаба келтирди  49

"Барселона" келажаги сўроқ остида. Клуб фаолияти тўхтатилиши мумкин News

"Барселона" келажаги сўроқ остида. Клуб фаолияти тўхтатилиши мумкин

"Барселона" ҳозир қийин аҳволда.

28 сентябрь куни "Барселона"га Испания Қироллик Футбол Федерацияси ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Негрейра иши бўйича расман порахўрлик айблови қўйилди.

Ишга раҳбарлик қилаётган Барселона тергов суди раҳбари Хоакин Агирре Каталония клубининг Нергейрага 7,5 миллион евро тўлаганини жиноят деб ҳисоблади.

Негрейранинг ўзи, унинг ўғли, шунингдек, Каталония жамоаси собиқ президентлари Жозеп Бартомеу ва Сандро Росель ҳам порахўрликда айбланмоқда.

"The Telegraph" хабарига кўра, бу ҳатто "Барселона"нинг дунё футбол харитасидан йўқолиб кетиш даражасига ҳам келиши мумкин.

"Агар айбдор деб топилса, жиноятчилар 3 йилдан 6 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади. "Барселона"нинг ўзи профессионал футбол клуби сифатида фаолият юритишдан тўхтатилиши мумкин, бу эса катта эҳтимол билан 124 ёшли клубнинг банкрот бўлишига олиб келади", – дейилади материалда.

Аввалроқ Каталония клуби ўзига нисбатан бошланган суд тергови ҳақида расмий хабар олмагани ва ҳозирча жамоатчиликка баёнот бермаслиги ҳақида хабар берилган эди.

Rating: -19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика