Latest news

13:29Роналду: "Ўғлимнинг айтишича Мбаппе мендан кучлироқ экан"  0 12:59Слот: "ЕЧЛнинг бу босқичидаги ўринлар мени буткул қизиқтирмайди"  0 12:28"Ал Насср" АПЛ клуби ҳужумчисини 77 миллионга сотиб олди — Фабрицио Романо тасдиқлади   5 12:04Расман: Фарҳод Бекмуродов — "Қизилқум" футболчиси!  0 11:36Скоулз: "Рэшфорд МЮдан тезроқ кетгани яхши"  5 11:10Расман: "Андижон" яна бир легионер трансферини эълон қилди  3 10:50"Сантос"га ўтаётган Неймар кейинги мавсумда Европанинг топ чемпионатларидан бирига қайтмоқчи  4 10:16Остон Ўрунов жамоасида янги мураббий иш бошлади  0 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси: «Мамлакат футболи даражасини терма жамоа баҳолайди»  3 09:12«Металлург»ни Суперигада олиб қолган мураббий хориж клубига бош мураббий бўлди  6 08:40Роналду «Ал Насср» раҳбариятига маслаҳат берди  8 08:11EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 07:35EЧЛ. Қуръа 31 январь куни ташланади. «Реал» ёки «Бавария» илк босқичнинг ўзида жиддий рақиб билан тўқнаш келади  40 03:20ЕЧЛ. Сўнгги турдан ўрин олган барча учрашувларнинг (18 та!) натижаси битта саҳифада   50 03:05ЕЧЛ. "Манчестер Сити" плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  16

"Барселона" футболчилари клуб базасига қандай машиналарда ташриф буюришди ва уларнинг нархи қанча? News

"Барселона" футболчилари клуб базасига қандай машиналарда ташриф буюришди ва уларнинг нархи қанча?

Кеча, 6 май куни "Барселона" футболчилари Испанияда карантин эълон қилингандан сўнг илк марта Каталония клуби базасига ташриф буюришди.

Клуб вакиллари машғулотларга қайтиш учун базада коронавирусга тест топширишди. Футболчилар "Барселона" базасига ўз машинасида етиб келишди. Биз Каталония клуби вакиллари қандай машиналардан фойдалангани ва уларнинг нархи билан қизиқдик.



Португалиялик Нельсон Семеду фойдаланётган автомобил Mercedec-Benz компаниясининг G классига тегишли AMG G 63 SUV модели ҳисобланади. Оддийроқ қилиб айтадиган бўлсак - Гелендваген. Ушбу "тойчоқ"ни 195 000 АҚШ долларига харид қилиш мумкин.



 Қимматбаҳо буюмларни хуш кўрувчи чилилик Артуро Видаль машина сотиб олишда ҳам пулни аямаган. BRABUS 800 - MERCEDES-AMG G63 деб номланувчи автомобилнинг нархи 366 000 еврони ташкил қилади. Маълумот учун: BRABUS - машина ишлаб чиқарувчи компания эмас, улар транспортларнинг тюнинги билан шуғулланади.



Бразилиялик Артур эса чилилик Артурдан анча арзон машина минади. Ушбу Range Rover SVR нинг нархи -  115 000 доллар. 575 от кучига эга "тулпор"нинг максимал тезлиги 210 км/соат.



Луис Суарес қитъадоши Артур Мело каби Range Rover дан фойдаланади. Бироқ уругвайликнинг RANGE ROVER SPORT AUTOBIOGRAPHY DYNAMIC номли машинаси бироз арзон - 89 000 доллар.



Френки Де Йонг базага Porsche Cayenne Turbo Coupé машинасида ташриф буюрди. 550 от кучига эга ушбу автомобиль 3,9 сония ичида 100 км/соат тезликка эришади ва унинг максимал тезлиги 286 км/соатни ташкил қилади. Нархи - 130 000 доллар.



Жерар Пике футболда катта тезликда югура олмасада, унинг машинаси ўзининг максимал тезлиги билан мақтана олади. 568 от кучига эга Aston Martin Vanquish соатига 324 км. тезликка эришиши мумкин.



6 май куни "Барселона" спорт шаҳарчасига ташриф буюрган футболчилар орасида энг қиммат машиналардан бирини Антуан Гризманн миниб келди. Rolls-Royce Cullinan номли "темир тулпор"нинг нархи 325 000 доллардан бошланади.  Ушбу люкс автобомил 571 от кучига эга.




Лионель Месси дунёга машҳур Mercedec-Benz компаниясининг AMG GLE 63 S 4MATIC Coupe номли моделида клуб базасига ташриф буюрди. Ушбу "темир тулпор"нинг нархи 119 000 долларни ташкил қилади. 585 от кучига эга машина 4,2 сонияда 100 км/соат тезликка эриша олади.


Жасур Асланов тайёрлади. Суратлар Gettyimages сайтидан олинди.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика