Latest news

14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  2 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  0 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  5 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   21 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  12 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  3 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  9 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2

Барчаси Зиданга қарши, аммо "Сити" билан ўйинда унинг биргина устун томони бор News

Барчаси Зиданга қарши, аммо "Сити" билан ўйинда унинг биргина устун томони бор

Зинедин Зидан ЕЧЛ чорак финалига чиқиш учун мўжиза яратиши керак.

Жуда кўп омиллар унга қарши ва "Сити" кейинги босқичга чиқишига шаъма қиляпти, аммо унинг бир устун томони бор. "Мадрид"га жароҳати боис асосий посбон Тибо Куртуа ёрдам бера олмайди. "Бетис" билан ўйинда жароҳат олган дарвозабон камида иккита ўйинни ўтказиб юборади. Айни дамда яхши спорт формасида бўлган кучли кипернинг йўқотилиши етмагандек, жамоа сардори ва етакчиси Серхио Рамос ҳам жавоб ўйинини ўтказиб юборади. У ўтган йилнинг март ойида қийин вазиятда қолган "Мадрид"га ёрдамга келди. Ўшанда жамоа ҳар учала соврин — Ла Лига, Испания Кубоги ва Чемпионлар Лигаси учун курашдан чиққанди.

Ҳар ҳолда шундай бўлиши керак ва агар "Барселона" кетма-кет қовун туширмаганда, охиригача чемпионлик учун кураша олмаслиги тахмин қилинганди. Каталонияликлар 27 ўйиндан кейин 58 очко билан ҳам пешқадам эдилар. Етакчининг, чемпионатнинг ушбу палласида бу қадар кам очкога эга бўлиши, 2006-07 йилдан буён кузатилмаганди. Қайд этиш лозим, ўшанда ҳам етакчи "Барселона" бўлган (53 очко билан), аммо якунда соврин "Мадрид"га насиб этганди. 


Бироқ клуб мухлисларини ўйлантириб қўяётган бир факт бор. Солари жамоа Испания Кубогидан чиқиб кетгач ("Барселона"дан мағлуб бўлган), ишидан айрилганди ва Чемпионлар Лигасида "Аякс"га енгилган, Ла Лига доирасида эса 73% очко қўлга киритган (12 ғалаба, 1 дуранг ва 4 мағлубият). Зидан-чи? У ҳам Кубокдан чиқиб кетди (рақиб "Реал Сосьедад"), бир оёғи билан Чемпионлар Лигасидан ҳам чиқиб кетай деб турибди ва эътибор беринг, ички чемпионат баҳсларида бор йўғи 69% очко жамғарилган.   


Зиданнинг "Реал"га иккинчи келиши

Омад Зидандан юз ўгира бошлагандек... Ўша машҳур ротация ишлари ва Ла Лига ҳамда ЕЧЛ бош совринини қўлга киритишда жуда муҳим роль ўйнаган "В" жамоаси бу мавсум ишламаяпти.

Зиданнинг иккинчи келишида мадридликлар ҳозиргача 50 ўйин ўтказишди ва уларнинг 10 тасида мағлуб бўлишди. Французнинг "қаймоқранглилар" билан ўтказган биринчи даврида бу натижага етиш учун 105 учрашув керак бўлганди. "Мадрид" охирги етти ўйиннинг тўрттасида мағлуб бўлди. Ваҳоланки, бунгача ўтган 32 учрашувда бор йўғи икки бор таслим бўлганди (20 ғалаба ва 10 дуранг).

"Бетис"дан "Вильямарин" стадионида учралган мағлубият "Мадрид"нинг "Класико"даги оғир меҳнати ва муҳим ғалабаси аҳамиятини амалда йўққа чиқарди. Энди вазият яна "Барса" билан ўзаро ўйингача бўлганидек, лекин бу сафар чемпионат якунланишига икки тур камроқ вақт қолмоқда, "Реал" эса икки очкога ортда. Очколар тенг бўлмаса, "Мадрид"нинг тўплар нисбати бўйича яхшироқ кўрсаткичга эгалиги фойдасиз.

Зиданнинг бу мавсумдаги ишига баҳо берар экансиз, қатор ижобий ва салбий вазиятларга эътибор бериш лозим. 


Тактик схема

Мунтазам ўзгараверадиган ўйин модели буқаламунни ёдга соларди. Бу маълум вақтгача жамоанинг ижобий ҳислати деб аталиши ҳам мумкин. Яқин яқингача шундай ҳам эди. Ҳаттоки "Қироллик клуби" мухлислари ҳам Зидан "Реал"ининг тактик устун томони, ҳеч қандай тактика йўқлигида деб кулиб қўйишарди. Жамоа вазият ва рақибга қараб керакли йўсинда ўйнаб кета оларди. Рақиблар эса ўз навбатида "Реал" ўйинига аввалдан тайёрланиши деярли иложсиз эди. Лекин бундай беқарорлик футболчиларни чарчатиши ҳам мумкинлигини унутмаслик лозим. Зидан мавсумнинг ортга қолган қисмида 4-3-3, 4-4-2 ва 4-1-4-1 тактик схемаларидан фойдаланиб келди. Айниқса, беш марказий ярим ҳимоячи билан ҳаракат қилиб, "Мадрид" мавсумдаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказганда, Зидан кенг жамоатчиликнинг олқишларига сазовор бўлди.

Бошқа томондан профессионал жамоа бу ҳафта битта тактика, кейингисида умуман бошқа усулда бирдек самарали ўйнаб кетиши мушкул вазифа. Якшанба куни мисол учун Зидан негадир мавсумолди ўйинларида "Рома" ва "Зальцбург"га қарши қўлланган схемани ёдидан кўтарди. Ўша ўйинларда кўпчилик учун кутилмаган янгилик "Реал" уч марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилганди. "Бетис"га қарши ўйинда уч марказий ҳимоячи майдонга тушиши ўзига ишонмай ўйнаган Милитаонинг хатоларини олдини олишга ёрдам берармиди. 


Гарет Бэйл

Зидан ва Гарет ўртасидаги муносабат ғалати. Ёзда мураббий Бэйлни сал кам жамоадан ҳайдаётганди. Мураббийнинг: "У эртага жамоани тарк этса ҳам ҳеч нима бўлмайди. Ҳамма учун яхши бўлади" дегани ёдингиздан чиқмаган бўлса керак.


Кейинроқ Бэйлнинг Хитойга трансфери амалга ошмай қолди ва Зидан Гаретни баъзи муҳим ўйинларда майдонга туширди (ПСЖ, "Атлетико", "Севилья" ва биринчи даврадаги "Класико") ва бошқа муҳим ўйинларда захирада қолдирди (охирги "Класико") ва "Манчестер Сити"га қарши ўйин).

Мариано ва Йович

Жамоанинг "9" борасида Зиданнинг танловини клубга мухлис бўлмаган ишқибозлар ҳам айтиб бера олишади. Қолганлар келади-кетади, Бензема эса Мадридда ўйнашда давом этади. Аввалига мураббий Лука Йовични худдики сезмаётганди (фақатгина ўртоқлик мусобақасига ўхшаб ўтган Испания Суперкубогида унга имкон берди). Сербиялик футболчи бор йўғи 8 ўйинни асосий таркибда бошлади, иккита гол урди (ҳар иккиси қўшиб берилган дақиқаларда).


Мариано деган ҳужумчи борлигини эса мухлислар ҳам ёддан чиқаришганди. Асли келиб чиқиши доминиканлик испан йигити бутун мавсум қайдномага ҳам киритилмади. Зидан уни голлар етишмовчилиги панд бера бошлаганда  эслаб қолди. Яна бир тушунарсиз қарор.

Родриго

Бошқа жамоада мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши эҳтимоли юқори бўлган яна бир ёш иқтидор. У ЕЧЛ гуруҳ босқичида Истанбулда "Галатасарай"га қарши энг муҳим учрашувдан бошлади ("Сити" билан тўқнашувгача энг муҳими). Гуруҳ босқиқида 4та гол урди, чемпионат баҳсларида ҳам ёмон кўринмаётганди. Кейин бирданига йўқ бўлиб қолди. Янги йилда у беш ўйинда ("Сити" билан биринчи учрашувда ҳам) қайдномага ҳам киритилмади. Бу ёш футболчига руҳан қандай таъсир қилганини аниқ билмаймиз-ку, лекин ўтган ҳафта бразилиялик "Кастилья" сафидаги ўйинда гол урганидан кейин, рақиб дарвозабони Хави Ирурета олдида қандайдир тушунарсиз қилиқлар қилди ва қизил карточкага "лойиқ кўрилди". Севильяда Зидан уни захирага киритди, лекин ундан ортиғи эмас.

Нима бўлганда ҳам бир нарса аниқ. Зинедин охиргача Ла Лига чемпионлиги учун курашади. Ҳа, айнан охиригача курашади. Унга ўтган йил Солари билан бўлгани каби, мавсум ўртасида чиқиш эшикларини кўрсатишмайди.

Клубга бефарқ бўлмаганларга умид бағишлайдиган яна бир жиҳат: франциялик мураббий "Реал" билан ЕЧЛ плей-оффида икки баҳс якунига кўра, бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган. "Сити" устози Пеп Гвардиола ҳам бундай натижа билан мақтана олмайди. У "Барселона"дан кетгач, омад қуши уни тарк этгандек гўё. На "Бавария" билан, на "Манчестер Сити" билан мутахассис ярим финалдан уёғига ўта олмаяпти. Мисол учун, ўтган мавсум чорак финалда "Тоттенхэм"га имконият бой берилганди. 

Психология катта кучга эга ва "титанлар жанги"да характер кўп нарсани ҳал қилади. Бу борадаги устунликни Зидан ҳам, "Реал" ҳам яхши билади ва фойдаланишга уриниб кўради.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика