Latest news

22:59Иван Бошкович: "Бугун биз яхши рақибга мағлуб бўлдик, бундан трагедия ясаш керак эмас"  0 22:30"Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячини 35 миллион еврога сотиб олди  0 22:15"Андижон"га қарши ўйин, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги имконияти, бугунги ҳимоявий ўйин ҳақида - Камолиддин Тожиев иштирокидаги матбуот анжумани  3 21:47"Андижон"нинг халқаро майдондаги ўйинлари тақвими маълум қилинди  10 21:28Микель Артета: "Арсенал" катта соврин ютиши керак"  1 20:36"Бавария" "Челси" билан Нкункунинг трансфери бўйича музокараларни бошлади. Вингер мюнхенликлар сафига ўтмоқчи  1 20:11"Манчестер Юнайтед" ҳамон "Спортинг" сардори билан шартнома имзолаш ниятида  9 20:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  41 19:43"Тоттенхэм" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси учун 55 млн евро таклиф қилди  0 19:20"Ливерпуль"га керагидан ортиқ баҳо бериб юборишмаяптими? Слот жамоаси Англия чемпионлигини ҳимоя қилиши қийин бўлади  7 18:41Жаҳон футболи афсоналари келадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар бепул берилади  1 18:20ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси қайси терма билан ўйнаши мумкин? Алишер Никимбаев версияси  8 18:03Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  9 17:44Футзал бўйича Олий лига баҳсларига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  0 17:23Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ  8

Байрамингиз билан, азиз темирйўлчилар! News

Байрамингиз билан, азиз темирйўлчилар!

Бугун мамлакатимиз ҳаётини темир йўлларсиз асло тасаввур қилиб бўлмайди.
Темир йўллар гуёки республикамизнинг ўзига хос қон томирларига ўхшайди. Бу йўллар нафақат юртдошларимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилишга хизмат қилмоқда, балки темир йўллар Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамияти билан боғлашга, иқтисодимизни юксалтиришга ва энг муҳими, турли халқлар ва элатлар ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилаётир. Шу боис бу юртда темирйўлчиларни эъзозлашади, уларнинг меҳнатларини муносиб қадрлашади.

Ўзбекистонда бир неча йилдирки август ойининг илк якшанбаси темирйўлчиларнинг касб байрами сифатида кенг нишонланади. Бугун 4 август, мелодий 2013 йилнинг август ойи биринчи якшанбаси. Демак, юртимизда катта тўйу-тантана, шодиёна... Ўзини темирйўлчи, деб билган ҳар бир инсон борки, бу кунни ўзгача энтикиш, соғин билан қарши олади. Ахир меҳнатинг эъзозини кўриш кишига қанчалар ёқимли ҳисларни тақдим этишини таърифлашга хожат бўлмаса керак.

«Локомотив» профессионал футбол клуби ҳамда жамоа мухлислари «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК тизимида фаолият кўрсатаётган юртимиздаги барча инсонларни бугунги касб байрами билан самимий муборакбод этади. Ҳамиша яқинларингиз бахтига соғ-омон бўлинг. Шуни унутмангки, «Локомотив» футбол клуби ҳам ўз номига хос шиддат ила одимлаган ҳолда сизни ҳамиша хушнуд этишга астойдил ҳаракат қилади.

Байрамингиз билан, азиз темирйўлчилар!!!

«Локомотив» ПФК маъмурияти
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика