Latest news

11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  1 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  13 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  4 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  46 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  83 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  136

"Андижон"га қарши ўйин, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги имконияти, бугунги ҳимоявий ўйин ҳақида - Камолиддин Тожиев иштирокидаги матбуот анжумани News

"Андижон"га қарши ўйин, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги имконияти, бугунги ҳимоявий ўйин ҳақида - Камолиддин Тожиев иштирокидаги матбуот анжумани

Суперлиганинг 19-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейин "шерлар" устози Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйинни яхши бошладик. Голдан кейин бироз хотиржамликка берилдик. Кейин "Сўғдиёна" биринчи бўлимнинг қолган ярмини ўз назоратида ўтказди. Иккинчи бўлимда ўзгаришлар ҳисобига иккинчи голни урдик. Бу ғалаба биз учун муҳим эди, чунки икки ўйиндан бери юта олмаётгандик. Йигитлар шуни ҳис қилиб майдонга тушишди ва муваффақиятга эришдик.

- Бугун миллий чемпионатимиздаги энг яхши ҳужумчи Игорь Сергеев захирада қолдирилди. Унинг ўрнида ўйнаган Бобир Абдихолиқовнинг ўйинига баҳо берсангиз.

- Бобирни секинлик билан жамоага қўшиб боряпмиз. У доим яхши футболчи бўлган ва ҳозир ҳам ўзидан яхши таассуротлар қолдирмоқда. Игорь Сергеев темирдан яралмаган, у ҳам дам олиши керак, чунки у биринчи даврани тўлиқ ўтказди. Яна бир қанча футболчиларга дам бердик. Бобир Абдихолиқов менда яхши таассурот қолдирди.

- "Пахтакор" ушбу мавсумда медаллар учун курашаётган жамоаларни мағлуб эта олмаяпти. Турнир жадвалида пастда бўлган жамоалар мағлуб қилинмоқда, бироқ юқорироқдагилар билан баҳсларда кўп очколар йўқотилмоқда. Бунга сабаб нимада?

- Сўнгги ўйинларда ўзимиздан тепада бўлган жамоаларга қарши ҳам ёмон ўйнамаяпмиз, вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Масалан ёмон ўйнаб ютдик деган бўлишимиз мумкин бўлган пайтлар бўлмади. Шунчаки вазиятлар яратиб, фойдалана олмаяпмиз. "Сўғдиёна" биздан пастда бўлса ҳам анчагина яхши жамоа, улар футбол ўйнашади. Балки биринчи даврада очколар йўқотгандирмиз, бироқ ҳозир ҳаммаси яхши.

- "Пахтакор" катта тарихга эга клуб. Бугун жамоа айрим пайтларда ҳимоявий ўйин намойиш қилди, деб ҳисобламайсизми?

- Ҳозир ҳамма жамоа футбол ўйнашни ўрганиб олган. Олдинлари 10 киши ҳужумга чиқиб кетаверардик, ҳозир ҳимояни ўйламасак қийин бўлади. Бироз совуққонлик қиламан деб ҳужумга чиқиб кетса, жамоа қийналиб қолиши мумкин. Иккита ўйиндан буён ғалаба қозона олмаётганимиз учун йигитлар ҳеч бўлмаса 1:0 ҳисобини ушлаб қолиш учун ўйнашди ва ҳужумга чиқиб кетаверишмади.

- "Пахтакор" кейинги ўйинда Максим Шацких бошқарувидаги "Андижон"га қарши ўйнайди.

- "Андижон"дан кейин ҳам ўйинларимиз бор. Ҳар доимгидек тайёрланамиз. Қандайдир ўзгача тайёргарлик бўлмайди.

- Сардор Собирхўжаевнинг қайдномага киритилмагани сабаби нимада?

- Унинг жароҳати бор эди. Ўтган ўйиндан кейин у ўзини ноқулай ҳис қилди.

- Ўтган мавсумда "Пахтакор" ОЧЛда иштирок этди. Бу мавсумда "Насаф" ўйнайди ва жамоа рақибларини билиб олди. "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- "Насаф" жуда яхши жамоа, уларга омад тилаймиз. Лигадаги барча гуруҳдан ҳам чиқа олади, бир-бирини юта олади. Биз ҳам ўйнаганмиз, сафарда ҳам очко олдик, уйда ҳам ғалаба қозондик. Бу лигада ўйнаса бўлади. "Насаф" гуруҳдан бемалол чиқа олади.

- "Пахтакор" стадиони битиб қолдими? Жамоа қачон ўз уйига қайтади?

- Чим ҳали ўз жойига тушмади. Яна бир ойлар бўлса керак. Умуман олганда стадион таъмири битган.

Rating: +4   

Comments

+1   
15 aug 23:40:13
Лацио Пахтакор
Reply to comment by Faxriddin
Сугдиёна худди Эски даврлагидек,ютказиб бериш учун уйнади.шастсиз .шубхали маглубият.хакам жазоланганига Караганда тепадаги жамоалар хам чопилса ажабмас.чемпион булиш учун бошкача йулни билмаймиз
Пахтакорни чемпион қилмоқчи бўлганда, Пахтакор ҳозир 7- ўринда юрмаган бўларди. Мағлубиятни ҳам МАРД бўлиб, ҳазим қилишни билиш керак жаноб билоғон.
+1   
15 aug 22:19:48
# M E N #
Нимага бу сайт очикдан очик киморни реклама килсаям хеч ким индамайди.
   
16 aug 10:53:22
mirabzal
пахтакор харакат киса бу йил чемпиолик учун курашса булади
   
16 aug 00:31:41
Tilla
Собирху́жаев у́йнамагани Пахтакорга фойда, билмиман уни канаккилиб капитан команды килишган
-2   
15 aug 22:40:03
# M E N #
Reply to comment by Ўзбек футболининг муҳлиси
Реклама қилса ҳам ўйнасин деб мажбурлагани йўқ. Бу маркетинг
Реклама кимдур олиши, кимдур сотиши учун килинадими ёки бошка сабаб борми рекламадан. Сиз хам шу сайтда ишлисизии...
-3   
15 aug 22:24:43
Ўзбек футболининг муҳлиси
Reply to comment by # M E N #
Нимага бу сайт очикдан очик киморни реклама килсаям хеч ким индамайди.
Реклама қилса ҳам ўйнасин деб мажбурлагани йўқ. Бу маркетинг
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика