Latest news

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  0 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  12 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  3 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  2 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  16 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  3 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  199 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Баҳром Ҳайдаров: “Дурангни ёмон натижа деб ҳисоблайман” News

Баҳром Ҳайдаров: “Дурангни ёмон натижа деб ҳисоблайман”

Про лиганинг 21-туридан ўрин олган “Шўртан” - “Қўқон-1912” (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳисоб 1:1 кўринишда бўлиши қайсидир маънода адолатли натижа. Лекин “Шўртан” ҳам, биз ҳам ютиб кетишимиз мумкин бўлган ўйин эди. Вазиятларни якунлашда маҳорат етишмаяпти. Икки жамоа ҳам тенг ўйин кўрсатди. Биринчи бўлимда фаоллик биз томонда бўлди, голдан сўнг шу руҳда давом эта олмадик. Бизга ҳар бир ўйинда 3 очко керак, чунки айни дамда турнир жадвалида 5-ўриндамиз. Дурангни ёмон натижа деб ҳисоблайман. 

- Гол ўтказиб юбориш жисмоний ҳолат билан боғлиқми ёки жамоа ғалаба қозондик деган руҳият билан ўйнадими?

- Жисмоний ҳолатимиз жуда зўр бўлмаса ҳам, ҳархолда яхши. Ҳозирги вазиятда ёмон эмас. Охирги дақиқаларга қадар ҳужумкор ўйнадик. Гол ўтказиб юбориш индивудиал хатолар эвазига юзага келди. Шунинг натижасида асабийлик кузатилди.

- Бугунги дуранг жамоа мақсадларига етишиш ёки етишмаслиги учун қанчалик таъсир кўрсатади?

- Бир томондан бугун “Шўртан” ғалабага эришганида биздан анчайин ўтиб кетарди. Сафарда “Шўртан” билан ўйинда очко олиш ёмон натижа эмас аслида. Лекин биз ҳар ўйинда 3 очко олсак, мақсадга эришамиз. Дуранглар ҳам биз учун ёмон натижага айланиб қолаяпти. Ҳали имкониятимиз бор. Олдиндаги тур ўйинларида жиддий курашамиз.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика