Latest news

00:00«Бавария» — «Реал Мадрид» 0:0 (Матнли трансляция)  3 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  0 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  3 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  4 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  9 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  9 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3

Баҳром Ҳайдаров: "Биз учун ҳар бир баҳс финалга тенг" News

Баҳром Ҳайдаров: "Биз учун ҳар бир баҳс финалга тенг"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган АГМК - "Сурхон" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида АГМК қатор хавфли ҳужумларни ташкил қилди. Дарвозабонимизнинг ишончли ўйинлари сабаб кўплаб вазиятлар голга айланмади. Тайм ўрталарида эса йигитлар ўзларига келиб олишди ва майдонда эркин ҳаракат қила бошлашди. Иккинчи бўлимда ҳам ёмон ҳаракат қилмадик. Афсуски, ҳимоядаги хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Ўтказиб юборилган голдан сўнг йигитларимизда бир қатор имкониятлар юзага келди, лекин зарбаларимизга аниқлик етишмади. Ортга йўл йўқ. Ўз устимизда ишлашда давом этамиз. Биз учун ҳар бир баҳс финалга тенг. Буни ҳаммамиз яхши ҳис қилиб турибмиз. Эртадан "Навбаҳор" билан ўйинга тайёргарликни бошлаймиз", – дейди Баҳром Хайдаров.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика