Latest news

18:41Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  22 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  3 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  10 18:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" (матнли транлсяция)  8 18:05Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  5 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  13 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  48 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0

Баҳром Ҳакимов: "Олтинга тенг очкони қўлга киритдик" News

Баҳром Ҳакимов: "Олтинга тенг очкони қўлга киритдик"

"Динамо" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Баҳром Ҳакимов иштирок этди.

"Бугун "Бунёдкор" биздан кўра яхшироқ ўйин намойиш этди. Буни тан оламан. Бу табиий ҳол, сабаби жамоа бир неча йиллардан буён шаклланиб келмоқда, таркибга истаган футболчини жалб эта олади. Биз олтинга тенг бўлган очкони қўлга киритдик. Мухлисларимиз бугунги ўйиндан қониқиш ҳосил қилишди. Агар бирозгина омадимиз бўлганида 3 очко олган бўлардик. Ҳимояда ўйнаганимиз рост. Агар худо хоҳласа олий лигада қолсак мавсумлар оралиғида яхши жамоа шакллантира оламиз", - дейди Баҳром Ҳакимов.

"Биз жуда тез ҳисобни очдик. Агар бироз кечроқ гол урганимизда балки ҳисобни сақлаб қолган бўлармидик. Ўйиннинг бошидан ҳимоявий ўйнаш жуда оғир. Таркибимиздаги Илҳом Юнусов, Артём Филипосян, Камолиддин Мурзоев каби футболчилар биринчи даврада деярли ўйнашмаганди".

"Дилшод Шарофетдинов "Сўғдиёна" билан баҳсда жароҳат олганди. Умид қиламизки у кейинги баҳсда сафга қайтади. Кейинги ўйинларга ҳам шундай тайёрланамиз, сабаби бизда орқага йўл йўқ", - дейди Ҳакимов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика