Latest news

00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  1 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  2 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  0 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  2 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  18 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  103 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  9 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  58 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  9 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  14

Баҳром Ҳакимов: “Кучлилар сафида ўрнимизни сақлаб қолиш учун курашамиз” News

Баҳром Ҳакимов: “Кучлилар сафида ўрнимизни сақлаб қолиш учун курашамиз”

“Қизилқум” — “Динамо” жамоалари учрашувидан сўнг, ўтказилган матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар мураббийи Баҳром Ҳакимов иштирок этди.

—  Ўйин кутилганидек, муросасиз ва шиддатли ўтди, — дея сўз бошлади Баҳром Мамажонович. — Охирги икки турда навоийликлар рақибларига имкониятни бой берган. Шу боис, бугун жамоамизга осон бўлмаслигини билардик. Шунга қарамай, дастлабки дақиқалардан ҳужумкор таркибни майдонга туширдик. Бугунги ўйин менимча мухлисларга ҳам жуда манзур бўлди. Албатта оддий вазиятда гол ўтказиб юборганимиз бизга қимматга тушди. Савия жиҳатдан бугун тенг кучли икки жамоа ўзаро баҳс юритди. Яратилган вазиятлардан унумли фойдаланганимизда балки уйга камида бир очко билан қайтишимиз ҳам мумкин эди. Қолаверса, жамоамизнинг ўйинига бугунги майдоннинг ҳолати ҳам салбий таъсир қилди. Айрим вазиятларда футболчиларимиз ўзлари ўйлаган тактикаларни ишга сола билишмади. Шунга қарамай, бутун ўйин давомида бизни қўллаб турган кўпсонли самарқандлик мухлисларга раҳмат айтаман.

—  Рақиб жамоа ҳақида бирор нима дейишим қийин. Чунки қайта шаклланаётган таркибимиз “Қизилқум” билан илк марта куч синашди. Чемпионат жадвалида эгаллаб турган мавқеимиз рақибимизга нисбатан бир мунча мураккаб. Олдимизга кучлилар сафидаги ўрнимиз сақлаб қолиш вазифаси қўйилган. Бунинг учун бор куч-имкониятни ишга соламиз. Давралар оралиғида таркибимизга қўшилган Камолиддин Мурзоев ва бошқа футолчилар ўз ўйинини топиб, мухлислар ишончини оқлайди, деб ўйлайман.

—  Ҳакамлар фаолиятини баҳолайдиган мутахассислар бор. Бугунги учрашувда Филипосян, Шотурсуновлар жамоамизга ёрдам бера олишмаганди. Энди кейинги турда Бозоров ҳамда Холмуродовларсиз ўйнашга мажбур бўламиз. Бу — футбол! Албатта кейинги ўйинларда мухлисларимизни хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз.

—  Охирги маълумотларга қараганда, келаси мавсумдан олий лига жамоаларида легионер дарвозабон майдонга туширилмас экан. Шу боис, бугунги ўйинда маҳаллий дарвозабон Муҳиддин Худоёровга имконият бердик. Мельничук захирада қолдирилди. Менимча, дастлабки даврада ўйин амалиётисиз қолганига қарамай Муҳиддин Худоёров “Қизилқум”га қарши ёмон ўйин намойиш этмади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика