Latest news

21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  0 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  2 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  0 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  5 19:30Интервью. Анвар Бердиев "Шўртан"нинг тайёргарлик жараёни, олдиндаги мақсад ва вазифалар, олимпия терма жамоамизнинг Испанияга қарши ўйини, фарзандларининг футболга кириб келиши ҳақида  1 19:06"Вест Хэм" "Бавария" ҳимоячиси трансфери борасида келишиб олди  0 18:40"Лас-Пальмас" Янузайни ижарага олди  3 18:15"Бунёдкор" япониялик футболчини таркибга қўшиб олди  6 17:49"Манчестер Юнайтед" янги мавсум учун меҳмон либосини тақдим этди  2 17:20"Реал" Саудия Арабистонида ўйнаётган футболчини сотиб олмоқчи   2 16:56"Реал" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  0 16:30"Барселона"нинг Ольмо бўйича таклифи "Лейпциг"ни қониқтирмади  5 16:05"Дўстлик" энди рақибларини "Пахтакор" стадионида қабул қилади  8 15:44"Биз Испаниядан кучсиз эмасдик" — Аббос Файзуллаев  28

Баҳодир Насимов: “Қайси ҳужумчиларимиз ҳақида гапирай?” News

Баҳодир Насимов: “Қайси ҳужумчиларимиз ҳақида гапирай?”

Ўтган йили Тошкентнинг “Бунёдкор” клубида тўп тепган Баҳодир Насимов айни дамда Жанубий Корея чемпионатининг биринчи лига баҳсларида иштирок этувчи “Ансан Гринерс” клубида фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган мундиалга чиқишга яқин турибди. Вакилларимиз олдинда турган иккита учрашувда 100 фоизлик натижа қайд эта олса мундиал йўлланмасини қўлга киритади. Бир пайтлар Баҳодир Насимов миллий терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилганидан барчанинг хабари бор. Насимов билан фаолияти ва миллий терма жамоамиз ҳақида суҳбатлашдик.


-  Айни дамда Жанубия Кореянинг “Ансан Гринерс” жамоасида фаолиятингизни давом эттиряпсиз. Ж. Корея чемпионати ва жамоангиз ҳақида гапириб берсангиз.

-  Мен фаолият олиб бораётган жамоа янги ташкил этилган. Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Ҳозирча жамоада ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ. Айни дамда мусобақа жадвалида саккизинчи поғонада боряпмиз.

-  Бу йил юқори лигага чиқиш учун клуб раҳбариятм жамоа олдига вазифа қўйганми?

-  Жамоа бу йил ташкил қилингани учун олдимизга бундай вазифа қўйилмаган. Бу йил клуб раҳбарияти жамоани шакиллантириб келаса йили жиддий вазифа қўйса керак.

-  У ердаги таомлари қандай экан?

-  Биринчи келганим таом масаласида бироз қийинчилик бўлди. лекин бу ернинг таомларини истеъмол қилсангиз жуда катта фойдаси бор экан. Инсон организимини бақувват қилар экан. ортиқча вазн деган нарса умуман йўқ.


-  Корейс таомларини танаввул қилиб турибсизми?

-  Бу ерда денгиз махсулотлар кўп. Ўзим денгиз махсулотларидан тайёрланган таомларни яхши кўраман. Креветка, балиқдан тайёрланган таомларни кўпроқ истеъмол қиламан. Таомлари жуда ҳам кўп. Тўғриси, уларнинг номланиши эсимда йўқ.

-  Футболчилар ва мураббийлар билан тезда чиқишиб кета олдизми?

-  Қаерда тўп тепган бўлсам барча футболчилар билан тез тил топишиб кетганман. Хазил-хузил қилиб жамоадаги барча билан тез тил топишиб оламан. Жамоага келганингиздан кейин дарҳол киришиб кетмасангиз бўлмайди.

-  Футболчилар ва мураббийлар билан суҳбатлашиш учун тил борасида муаммолар бўлмадими?

-  Ҳозирча бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Инглиз тилини у даражада яхши гаплаша олмасамда оз-моз гапларини тушунаман. Айни дамда корейс тилини ўрганяпман. Ингилиз тилига қараганда корейс тили осон экан. Менимча 2 йил мукаммал даражада ўргансам бемалол гаплаша оламан.

-  Жамоадошларингизга ўзбекча миллий таом тайёрлаб бердингизми?

-  5-6 нафар жамоадошимни Кореядаги ўзбек ошхонасига олиб борган эдим. Оилам олдимга келишганига кўп бўлмади. Яқин кунларда бутун бошли жамоани уйимга таклиф қиламан ва уларга ўзбек миллий таомларини тайёрлатиб бераман.

-  Корея халқи футболга қандай мухлислик қилишади?

-  У ердаги мухлислар ўзининг севимли жамоасини жуда ҳам ажойиб тарзда қўллаб-қувватлайди. Мисол учун бизнинг жамоани ишқибозлари, ҳар бир футболчини алоҳида қўллаб туради. Хаттоки байроқларимизни стадионнинг трибунасига осиб қўяди.


-  Корея чемпионати бизникидан кучлими?

-  Албатта кучли, агарда чемпионат кучли бўлмаганда биринчи лига жамоаларидан миллий терма жамоага 5-6 нафар футболчини чақирмасди. Мен олий лигаси ҳақида гапирмаяпман. Биринчи лига ҳақида гапиряпман. Жанубий Кореяда футбол биринчи рақамли спорт тури бўлмаса ҳам телевидения биринчи лиганинг барча ўйинларини намойиш этади. Хаттоки иккинчи лига учрашувларини ҳам намойиш этади.

-  Анчадан бери Корея чемпионатида тўп тепябсиз. юртимизни соғиндингизми?

-  Албатта, жуда ҳам соғиндим. Бошқа мамлакат чемпионатида фаолият олиб борганимда Ўзбекистонга тез-тез бориб келар эдим. Бу ерда чемпионат давралар оралиғида у деярли танаффус бўлмас экан. Насиб қилса октябрда бораман. Қандай қилиб ватанини соғинмаслик мумкин?  

-  Яқин кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Хитой ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйинлар олдидан қандай фикр билдирасиз?

-  Албатта, миллий терма жамоамиз олдида 2та жуда ҳам муҳим бўлган учрашув турибди. Мени фикримча бу йил биз албатта мундиал йўлланмасини қўлга киритамиз.

-  Хитой терма жамоаси ҳақида қандай фикр билдирасиз, улар кучлими?

-  Ёз ойининг сўнгги кунида Хитой терма жамоасига қарши баҳс олиб борамиз. Мени фикримча Хитой у даражада биздан кучли эмас. Мураббийи кучли бўлгани билан футболчилари кучли дегани эмас. Терма жамоамиз футболчилари борини бериб майдонда ҳаракат қилишса Хитой терма жамоасини албатта мағлуб этамиз. Футболчиларимиз ахил бўлиб, бир-бирини қўллаб-қувватласа керакли бўлган натижага эришамиз. Хитой терма жамоасини таниқли мутахассис Марчелло Липпи бошқармоқда. Тўғри, ғалаба қозониш қийин бўлиши аниқ. Бизнинг йигитларимиз Хитой терма жамоасидан кучли. Футболчиларимиз рақибларидан кучли эканлигини майдонда кўрсатса албатта мундиал йўлланмасини қўлга киритамиз.

-  Жанубий Корея терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?

-  Жанубий Корея терма жамоасида олдинги Корея эмас. Ҳозирги “осиё йўлбарслари” аввалгисидан кучли эмас. Чунки ҳимоя ва дарвоза чизиғи у даражада кучли ўйин кўрсатмаяпти. Ҳужум ва ярим ҳимоя чизиғи яхши ҳолатда. Жанубий Корея терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни кузатиб боряпман. Айни дамда “осиё йўлбарслари”да биринчи ўринда дарвозада муаммо бор.


-  Шоу-бизнес вакиллари терма жамоамиз футболчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида интервьюлар беришмоқда. Бунга қандай қарқайсиз, бу нарса футболчиларимиз учун куч бера оладими?

-  Албатта, ҳар бирини кузатиб боряпман. Бу нарса яхши, чунки муҳим бўлган ўйинлар олдидан футболчиларимизга ўзгача куч тақдим этади. Насиб қилса Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқади.

-  Терма жамоанинг собиқ футболчиси сифатида ҳозирги ҳужумчиларимиз ҳақида қандай фикр билдирасиз? Сиз ҳам ҳужумчисиз.

-  Қайси ҳужумчиларимиз ҳақида гапирай? Миллий терма жамоада фақат битта ҳужумчи тўп тепса Игорь Сергеев. Бошида Сергеев терма жамоага жалб қилинганида рақиблар дарвозасини ишғол қилаётган эди. Сергеев гол уришдан тўхтаб қолгандан кейин ҳамма уни танқид қилишни бошлади. Бу футбол. Футболчининг бир сафар ўйини ўхшайди бошқа сафар ўхшамай қолади. Мени фикримча мураббий бошқа ҳужумчиларни ҳам синаб кўриши керак. Ҳужумчи гол ура олмаяптими, демак бошқа ҳужумчиларни чақириш керак. Ташкил қилинаётган йиғинларда 1-2 нафар ҳужумчини чақирмаслик керак. Камида 5-6 нафар ҳужумчиларни терма жамоа йиғинига жалб қилиб уларни синаб кўриши керак. Ҳозирги пайтда қайси ҳужумчи тайёр бўлса ўшани майдонга тушириш керак, деб ўйлайман.


-  Миллий терма жамоада фақат битта ҳужумчи бор деяпсиз. Лекин йиғинга Марат Бикмаев ва Александр Гейнрих ҳам таклиф қилинмоқда...

-  Очиғини айтсам Марат Бикмаев миллий терма жамоада ярим ҳимоя чизиғида тўп тепмоқда. "Локомотив" таркибида эмас ҳужум чизиғида ҳаракат қилмоқда. Александр Гейнрихга келадиган бўлсак, ушбу футболчи ўз клубида кам майдонга тушмоқда. Шунинг учун ҳам мураббий унга кўпам имконият бермаяпти.

-  Демак бош мураббий футболчиларни тўғри позицияга қўймаяпти демоқчимисиз?

-  Барча кўриб турипти Марат Бикмаев ўз клубида ҳужум чизиғида ҳаракат қилмоқда ва рақиблар дарвозасини ишғол қилиб келмоқда. Шу футболчини ҳужум чизиғига қўйиш керак, деб ўйлайман.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Author :
Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика