Latest news

18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  4 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  7

Баҳодир Насимов: “Кореяга ўзим билан Самарқанд нони ва қази олиб келдим” News

Баҳодир Насимов: “Кореяга ўзим билан Самарқанд нони ва қази олиб келдим”

Ўтган йил “Бунёдкор” сафида ўйнаган Баҳодир Насимов куни кеча Жанубий Кореянинг “Ансан Гринерс” клуби билан икки йиллик шартномага имзо чекди.

Шундан сўнг Насимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

“Ансан Гринерс” таркибида ўртоқлик учрашувида майдонга тушдим, рақиб жамоанинг номи ёдимда йўқ. Рақибни йирик, 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Шулардан икката голга муаллифлик қилдим.

Шундан сўнг “Ансан Гринерс” клубидан икки йиллик шартнома таклиф қилишди. Балки 3та гол урганимда 3 йиллик шартнома таклиф қилишармиди (кулади).

Бу ерда барча шарт-шароитлар яхши, ажойиб тарзда кутиб олишди. Жамоада ёшлар кўп, “Бунёдкор” таркибида ҳам ёш футболчилар билан бирга тўп тепгандик. Ушбу клубда уругвайлик, черногориялик, бразилиялик легионер футболчилар бор.

Шартномада уй-жой, машина барча шароитларни қилиб бериш ёзилшган. Ҳозир биз бошқа жойда йиғин ўтказяпмиз, Ансан шаҳрига борганимиздан сўнг барча шароитларни қилиб беришади. Бу тарафдан ҳеч қандай муаммо йўқ экан.



Жамоага келишим билан шартномага имзо қўймасимдан олдин учта сумкада клубнинг спорт кийимини беришди. Лекин таом масаласида бироз қийналяпман, секин-аста барчасига кўникиб кетаман.

Ушбу клубнинг аввалги номи “Ansan Police” эди, ҳозир эса “Ансан Гринерс”га ўзгартиришган. “Ansan Police” номи билан К лигасида иштирок этиш мумкин эмас экан. Бу йил 1-лигасида иштирок этиб келгуси йили олий лигага чиқиш вазифаси қўйилди.

Биз йиғин ўтказаётган жойда ўзбеклар деярли йўқ экан. Ансанда эса юртдошларимиз кўп дейишди. Ансандан Сеул шаҳригача 25-30 дақиқалик йўл. Бошқа жамоалардан бошқа таклиф бўлдими ёки йўқми ҳозирча менга айтишмади. Бошқа жамоалардан ҳам қизиқишлар бўлди, менга ҳеч ким ҳеч нарса демади. “Ансан Гринерс” клуби вакиллари мени 2-3 йил кузатишган экан.

Ҳозирча менда ҳеч қандай муаммо йўқ. Бу ерга ўзим билан Самарқанд нони ва қази олиб келганман. Оилам айни дамда Самарқандда яқин кунларда уларни ҳам олиб келаман. Бу ерда балиқ, товуқ гўштлари кўп экан. Шуларни еб кун кечиряпмиз”, - дейди “Ансан Гринерс” футболчиси Баҳодир Насимов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика