Latest news

22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  0 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  3 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  54 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  33 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  16 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  21 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2

Баҳодир Насимов: "Корея биринчи лигаси Ўзбекистон олий лигасидан кучли" News

Баҳодир Насимов: "Корея биринчи лигаси Ўзбекистон олий лигасидан кучли"

Ушбу мавсумни Жанубий Корея биринчи лигасида ўтказган самарқандлик ҳужумчи Баҳодир Насимов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида иккала давлат футболи ўртасидаги фарқларга бироз тўхталиб ўтди.

Маълумот учун, Насимов бу мавсум "Ансан Гринерс" таркибида фаолият олиб борди. Унинг жамоаси биринчиликни 9-ўринда тугатди. 

- "Кореяда ўйин то ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинмагунча давом этади. Ҳамма охиригача курашади. Гарчи мен у ерда биринчи лигада ўйнаган бўлсам ҳам, Корея биринчи лигаси ўзимизнинг олий лигадан кучли. Яқинда стадионга бориб "Динамо" - "Нефтчи" учрашувини кузатдим ва шу ўйинни кўриб Кореяда ҳатто биринчи лига биздан анча кучли эканига яна бир карра амин бўлдим", - дея айтиб ўтди Насимов. 

- "Жанубий Кореяда футболга бўлган эътибор ва муносабат умуман бошқача. Машғулотлар орасида ҳам фарқ катта. У ерда ташкилотчилик, матбуотнинг футболни ёритиши, хуллас барчаси юқори даражада. Кореяда биринчи лига билан "К" лига ўртасидаги фарқ унчалик катта эмас. Жамоалар кучи ҳам бир-бирига анча яқин". 

- "Бундан ташқари, у ерда машғулотлар зўр ўтади. Жамоа билан икки ярим ё уч соат шуғулланасиз. Футболчиларга доим бир хил тарзда оғир юкламалар берилади. Мен шунча футбол ўйнаб қайси жамоаларда тўп тепган бўлсам, ўйиндан эртаси кун албатта енгил машғулот ўтказилган. Лекин Кореяда унақамас. Бугун ўйнадингизми, эртага яна ҳеч нарса бўлмагандек оғир машқларни бажариб кетаверасиз. Мана шуларни кўриб ҳам Жанубий Корея нима учун доим жаҳон чемпионатига чиқишини ўзим учун тушуниб олдим". 

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика