Latest news

22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  1 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  54 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  8 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  76

Баҳодир Аҳмедов: "Хориждан мураббийларни олиб келишни ижобий ҳолат сифатида баҳолайман" News

Баҳодир Аҳмедов: "Хориждан мураббийларни олиб келишни ижобий ҳолат сифатида баҳолайман"

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Баҳодир Аҳмедов бўлажак мундиаль олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Таиландда ўтказилган Осиё кубоги ҳар қачонгидан кўра қийинроқ кечди, десам хато бўлмайди. Авваллари биз қийинчиликсиз мағлуб этадиган терма жамоалар ҳам етарлича қаршилик кўрсатиб, футзал сир-асрорларини яхши ўзлаштириб олгани барчага аён бўлди.

Эрон хусусида эса, ортиқча таъриф бериш шарт бўлмаса керак. Бу жамоа қандай таркибда бўлмасин ҳар доим кучли саналган. Биз Осиё чемпионатида қатнашиш баробарида бир вақтнинг ўзида Жаҳон чемпионатига ҳам янги мурабий қўл остида тайёргарлик кўриб олдик.

Айтганимдек, футзал қитъамизда тобора оммалашиб бормоқда. Аксарият терма жамоалар бошқарувига Бразилия, Испания ва Аргентинадан мутахассислар жалб этилган. Хориждан мураббийларни олиб келишни ижобий ҳолат сифатида баҳолайман. Сабаби улардан янги методика ва тактик услубларни ўрганиб олиш мумкин. Футзал ўзгариб бормоқда ва шу сабаб ҳам турли услубга эга жамоаларга қарши учрашувлар улкан фойда беради.

Айрим жамоалар маҳаллийлаштирилган легионер футзалчиларга эга. Биз эса бор эътиборимизни ўзимизнинг “қора кўзлар”га қаратамиз. Барибир хоҳлаймизми, йўқми уларнинг мақсади пул ишлаш бўлади. Бизнинг йигитларда эса Ватан туйғуси ҳамиша юқори бўлган. Ўзим футзал ўйнаган пайтларимда ҳам бор эътиборимни байроғимизни баланд кўтаришга қаратганман. Бизнинг ютуғимиз бу ўз ёшларимиздир. Оддий мисол, яқинда таркибида бразилиялик футзалчилар бўлган Қозоғистонни енгишни уддаладик. Демак тўғри йўлдамиз, деб айта оламан.

Бизга яратиб берилган шароит ва имкониятлар аъло даражада. Бунинг учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевга, қолаверса, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига ташаккур билдирмоқчиман. Биздан фақат яхши натижа кўрсатиш қолди. Ўйлайманки, мундиалда халқимиз, мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлади. Бор имкониятимизни ишга соламиз".

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика