Latest news

11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  0 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  9 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  1 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   7 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  3 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  4 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  2

Баҳодир Аҳмедов: "Жисмоний тайёргарлик устида испаниялик мураббий билан бирга ишламоқчимиз" News

Баҳодир Аҳмедов: "Жисмоний тайёргарлик устида испаниялик мураббий билан бирга ишламоқчимиз"

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Кувайтда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига тайёргарлик кўриш мақсадида бугундан ўқув-йиғин машғулотларни бошлади.

Биз "Юнусобод" спорт мажмуасида термамиз машғулотларини кузатиб бордик ва машғулотдан кейин бош мураббий Баҳодир Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

— Кечадан бошлаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги йиғинини бошлади. Йиғин тўғрисида нималар дея оласиз?

— Тўғри, жамоанинг асоси қолган. Аммо барибир кўпроқ ёшларимизга эътибор беряпмиз. Жамоамизда йўқотишлар бор Улардан бири – Даврон Чориев. Унга озгина дам бердик. Августнинг охиригача тикланиш учун дам бердик. Шундан сўнг жамоага қўшилади. Қолган йигитларимиз соппа-соғ. Кичик жароҳатда бўлиб турганларга шифокорларимиз яхши қарашяпти. Бундан кўнглимиз тўқ. 

— Ўзбекистон футзал терма жамоаси кўп бора Осиё чемпионатларида 2-ўринни олиб келган. Бу йил эса Жаҳон чемпионатидаги ўйинлардан кейин чемпионлик вазифаси қўйилгандир. Ўтган сафар ЖЧдан аввал испаниялик мураббийлар келиб ёрдам беришганди. Осиё чемпионатига кетишдан аввал бу тажриба яна қўлланиладими? 

— Бу борада музокаралар кетмоқда. Жисмоний тайёргарлик устида испаниялик мураббий (Аркаитз Сисниега – таҳр.) билан бирга ишламоқчимиз. Насиб қилса, келаси йиғинларимизга чақирамиз. Ўзи рози, охиригача келиша олсак, келгуси йиғинларимиздан испаниялик мураббий билан ишлаймиз. 

— Осиё чемпионати мезбони Кувайт ҳақида нима дея оласиз? Кувайт билан 2 та ўйин ўтказилади. Улар икки марта 4-ўринни олишган. 

— Кувайт ҳозир анчагина яхши ҳолатда. Мураббийи бразилиялик, уни яхши танийман. Жамоани яхши шакллантирган. Ўйлайманки, Кувайт билан баҳс осон бўлмаса керак. Осиё чемпионатига барча терма жамоалар яхши тайёргарлик кўришяпти. Осиёда футзал жуда ривожланиб кетди. Шунинг учун ҳам осон бўлмаса керак. 

— Кувайтдан қайтгач, бироз муддатдан сўнг яна машғулотлар бошланадими?

— Ҳа, шундай. Кувайтдаги йиғиндан сўнг миллий чемпионатимизнинг 1-тури бор. Шундан сўнг икки кун йигитларга дам бериб, машғулотни бошлаймиз. 

— Агарда чемпионатнинг 1-турида "Жиззах-Кентекс" ва BMB жамоалари тўқнаш келиб қолса, шу ўйинни бошқа муддатга қолдириш мумкинми? Жароҳатлар бўлиб қолиши мумкин... 

— Буни мен ҳал қилмайман. Буни ПФЛ ёки ЎФА ҳал қилади. Бу футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Мазкур йиғин 21 августга қадар давом этади. Унинг иккинчи қисми эса бевосита Кувайтда давом эттирилади. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари мазкур йиғин доирасида кувайтлик футзалчиларга қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этишлари режалаштирилган.

18 август

Кувайт — Ўзбекистон


20 август

Кувайт — Ўзбекистон

Ўзбекистон футзал терма жамоаси таркиби: Рустам Умаров ("Жиззах-Кентекс"), Аббос Элмурадов (BMB), Равшан Элибоев (BMB), Ихтиёр Ропиев ("Жиззах-Кентекс"), Машраб Одилов (BMB), Анасхон Раҳматов ("Жиззах-Кентекс"), Шаҳрам Фахриддинов ("Динамо"), Илҳом Ҳамроев ("Жиззах-Кентекс"), Ҳусниддин Нишонов (BMB), Дилшод Раҳматов ("Жиззах-Кентекс"), Далер Эшонқулов ("Динамо"), Давлат Ибрагимов (АГМК), Акбар Усмонов (BMB), Аслбек Исроилов ("Бунёдкор"), Элбек Тўлқинов ("Жиззах-Кентекс"), Суннат Жўраев ("Жиззах-Кентекс")

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика