Latest news

18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  1 17:56CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  12 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  0 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  10 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  5 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  45 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  8 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2

Азиз Ашуров: "Мухлислардан узр сўрайман" News

Азиз Ашуров: "Мухлислардан узр сўрайман"

Кеча бўлиб ўтган “Қўқон-1912” – “Машъал” учрашувидан сўнг , Қўқон жамоаси дарвозабони Азиз Ашуровдан учрашув ҳақидаги фикрларини сўрадик.

- Бугун биз учун умуман кутилмаган натижа қайд этилди. Очиғи бу натижадан сўнг нимадир дейиш ҳам қийин. Биз майдонга алббата ғалаба қозониш учун тушган эдик. Кутилмаганда ўз хатоларимиз туфайли дарвозамиздан иккита тўп олиб чиққанимиз , футболчиларимизнинг руҳиятига таъсир қилди манимча. Қолаверса бу ўтказиб юборилган голлар мураббийларимиз ўйиндан олдин бизни олдимизга қўйган режаларни ҳам ўзгартириб юборди.

“Машъал”  жамоаси биз кутганимиздан ҳам анча яхши ўйин намойиш қилди. Биз яса яратилган вазиятлардан фойдаланишда оқсадик. Бугунги натижада барчамиз айбдормиз.

Футбол бу эҳтиросларга бой спорт тури , ўйин сўнггида бироз эҳтиросларга берилганим учун мухлисларимиздан ҳамда рахбарларимиздан  узр сўрайман. Мен Қўқонликман, шаҳрим шаънини қанақадир моддий бойликка алмашмайман.  Тўғри ўтказиб юборилган голларда айбим бордир, лекин атайлаб хеч қачон гол ўтказиб юбормайман. Мен ўз шаҳрим, ўз маҳаллам ва ўз оилам шаънидан хеч нарсани устун қўймайман.  Биз бу мавсумда ўз майдонимизда иккита ўйинда мағлуб бўлдик. Энди қолган ўйинларда фақат ғалаба қозонишимиз шарт.

Барча мухлисларимизни ҳурмат қиламан. Бугунги ўйинда қилган хатоларимиздан кейинги учрашувларда тўғри хулоса чиқариб, мухлисларимизни албатта ғалабалар билан хурсанд қиламиз деб ваъда бераман.

Акрамжон Мамадалиев.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика