Latest news

02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  27 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  9 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  10 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  11 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  2

Азар фаолиятидаги энг яхши ўйин ҳақида гапирди News

Азар фаолиятидаги энг яхши ўйин ҳақида гапирди

“Челси” ва Белгия терма жамоаси ҳужумчиси Эден Азар фаолиятида қайси учрашув энг яхшиси эканлигига ойдинлик киритди.

“Ўйлашимча, ЖЧ-2018 чорак финалида Бразилия термаси устидан қозонилган ғалаба фаолиятимдаги энг яхши ўйин сифатида эсда қолган. Таъкидлашим жоиз, бу беллашувда мен на гол урганман, на голга ҳаммуаллифлик қилганман. Одамлар доим мендан самарали ҳаракатларни кутишади. Аммо биз бир жамоа сифатида ажойиб ўйин кўрсатганмиз. Бразилияни мағлуб этиш ҳеч қачон осон бўлмаган. Бу беш карра жаҳон чемпиони деган номга эга дунёдаги ягона мамлакат. Аммо биз уларга қарши фантастик ўйин кўрсатиб, ғолиб чиққамиз. Бу матч ва ундаги ҳаяжон бир умр ёдимдан чиқмаса керак.

Мен Белгия термаси билан учта йирик мусобақада қатнашдим. Аммо ЖЧ-2018 мен учун катта сабоқ бўлди. Шасхан мен учун, футболчилар ва мухлислар учун бу катта натижа бўлди. Биз мусобақа ярим финалига қадар етиб бордик. 1986 йилги мундиалда Белгия 4-ўринни қўлга киритиган ва ўшанда бутун мамлакат бу ҳақда гапирганди. Биз эса бу гал ЖЧда 3-поғонани эгалладик. Россиядага Брюсселга қайтганимизда, мамлакатдаги байрамни кўриб нима учун футбол ўйнаётганимизни тушуниб етганман. Мухлислар ва футболчилар ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатилганлиги бундай юксак натижани қўлга киритишимизга асосий сабаблардан бири бўлганди”, дея “Челси” ҳужумчисининг фикрларидан иқтибос келтирмоқда клуб расмий сайти.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика