Latest news

13:08Владо Радманович: "Катанец ноябрь ойида терма жамоани ўзи бошқаради" (ўйинолди матбуот анжумани тўлиқ)  3 13:00ЖЧ-2026 саралаши. БАА сафардаги ўйинларнинг ҳаммасида ғалаба қозонмоқда  4 12:33Ўзбекистон МТЖ қачон охирги марта ўз майдонида кўк рангли формада ўйнаган?  5 12:09БАА бош мураббийи Паулу Бенту: "Ўзбекистон терма жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри чиқишга даъвогар"  14 11:52БАА терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келди? Рўйхатда Англияда ўйнайдиган икки футболчи бор  15 11:33Корея Республикаси - Ироқ учрашувида 6 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  5 11:25Месси билан ҳазиллашган Ўринбоев  5 11:05Ўзбекистон БААга қарши кўк либосда ўйнайди  10 10:54"Арсенал" афсонаси Гвардиоладан сўнг "Манчестер Сити"ни бошқариши мумкин  0 10:23"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  3 10:08Жаъфар Ирисметов: "Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас"  7 09:50"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топиб қўйди  4 09:45Игорь Шквирин: "Гуруҳда рақобат кучли, хатолардан керакли хулоса чиқарилмаса қимматга тушади"  10 09:14"Реал Мадрид" МЮ футболчисини сотиб олиши мумкин  4 08:40ФИФА президенти ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистонда футбол жадал суръатда ривожланаётганини эътироф этди   5

Азамат Абдураимов: "Ғаниев, Манзукас, Мирабдуллаев ва украиналик легионерлар навбатдаги йиғинимизга келади" News

Азамат Абдураимов: "Ғаниев, Манзукас, Мирабдуллаев ва украиналик легионерлар навбатдаги йиғинимизга келади"

"Андижон"нинг навбатдаги йиғинига бир қатор янги футболчилар келиши кутилмоқда. Бу ҳақда бош мураббий клуб сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Андижон” жамоамизнинг Тошкентда 6-19 февраль кунлари оралиғида олиб борган навбатдаги йиғини ниҳоясига етганини хабар қилгандик.
Андижонликлар пойтахтда кейинги йиғинни бошлаш арафасида туришибди. Шу муносабат билан “Андижон” устози Азамат Абдураимов ўтган йиғин тўғрисида ва кейинги тайёргарлик режалари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Тайёргарликни декбарь ойида бошлаганимизни ҳисобга олсак, бу бизнинг тўртинчи йиғинимиз бўлди, - дея сўзини бошлади Абдураимов.
 - Ушбу йиғиндан кўзланган мақсад таркибга янги ўйинчиларни жалб этиб уларни сновдан ўтказиш эди. Йиғин давомида литвалик икки нафар легионер ва яна бир қатор футболчиларни кўрикдан ўтказдик. Бундан ташқари ПФЛ Кубогида ҳам иштирок этиб, янгилардан кимларни қолиши ёки кетишини аниқлаб олдик. Шунинг учун биз бу ўйинларда натижага эътибор қаратмасдан футболчиларга имконият бердик. Литвалик легионерлар ўзларини кўрсата олишмади. Шу боис уларга жавоб бериб юбордик.

- Шунингдек, йиғинимизда қатнашган Собир Усмонхўжаев, Сергей Рекун, Элдор Исабоев, Артур Парванов каби футболчилар ҳам кўригимиздан ўта олишмади. Алишер Азизов жароҳат олиб қолгани боис унинг тақдири сўроқ остида турибди. Ҳимоячи Аҳрол Рисқуллаев фақат битта ўйинда тўп сургани учун уни кейинги йиғинда ҳам синаб кўрмоқчимиз.

- Бу йиғинда бизга маъқул келган ўйинчилардан Алексей Касьян, Шаҳзод Шаймонов ва Мирзакамол Камолов билан шартнома имзоладик.

- Тошкентда 23 февралдан 5 мартга қадар давом этадиган навбатдаги йиғинимизда ҳам таркибга бир қатор ўйинчиларни таклиф этамиз. Жумладан Украинадан икки нафар легионер таркибимизга қўшилади. Улар ихтиёримизга 24 февраль куни келишади. Бу легионерлардан бири ҳимоячи бўлса, иккинчиси ҳужумчидир.

- Бундан ташқари “Бунёдкор” вакиллари билан ёш ҳимоячи Жавлон Мирабдуллаевни олиш борасида гаплашдик. Мирабдуллаевни ёшлар терма жамоасидаги ўйинлари орқали яхши биламиз. У чап қанот ва марказий ҳимояда ўйнай олади. Шунингдек, яна бир нечта ўйинчилар билан ҳам музокаралар олиб боряпмиз. Кейинги йиғинда таркибимизда дарвозабон Темур Ғаниев пайдо бўлади. “Локомотив” билан бу борада музокаралар олиб боряпмиз. Қолаверса, унинг ўзи ҳам жамоамизга ўтишга қарши эмас. Ғаниев ўтган йили иккинчи даврада “Локомотив”нинг асосий посбони бўлди. У кўпроқ ўйнашни хоҳламоқда. Ўйлайманки, Ғаниев келса дарвозабонлар муаммосини ҳал қилишимиз мумкин.

- Шу билан бирга ярими ҳимоячи Яннис Манзукасни ҳам синовдан ўтказамиз. Умуман олганда, навбатдаги йиғинда биз таркибни тўла аниқлаб оламиз.

- Шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, Расул Раҳмонов, Лочин Солиев ва Баҳром Абдураҳимов каби етакчиларимиз кутилмаганда бетоб бўлиб йиғинни охиригача давом эттира олишмади. Шу сабабли Солиев ПФЛ Кубогида майдонга туша олмади. Фақат “Нефтчи” ўринбосаларига қарши учрашувдагини у иштирок этди. Ўйлайманки, бу етакчиларимиз кейинги йиғинимизда астойдил шуғулланишади.

- Юқорида айтиб ўтганимдек, навбатдаги  йиғинимиз 23 февралдан 5 мартгача давом этади. Мазкур йиғин мобайнида учта назорат ўйинини ўтказишни режалаштирганмиз. 27 февраль куни “Машъал” жамоаси билан куч синашамиз. Қолган иккита учрашувни қайси жамоаларга қарши ўтказишимиз тез орада маълум бўлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика