Latest news

17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  0 17:00Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0

Азамат Абдураимов: “БАА билан ўйинлар - Осиё чемпионати саралашидан олдинги сўнгги репетиция” News

Азамат Абдураимов: “БАА билан ўйинлар - Осиё чемпионати саралашидан олдинги сўнгги репетиция”

Жорий йилнинг 18-22 сентябрь кунлари Тошкентда Осиё чемпионати саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақага тайёргарлик доирасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда БАА U-16 терма жамоасига қарши 8 ва 11 сентябрь кунлари иккита ўйин ўтказади. Бугун, 7 сентябрь куни ўсмирлар терма жамоамиз устози Азамат Абдураимов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

- Бу Осиё чемпионати саралашидан олдинги сўнгги ўртоқлик ўйинлари бўлади. Шу боис албатта ҳужумкор ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Аммо иккала учрашувдаги натижа муҳим аҳамият касб этмайди, худди олдинги йиғинлардаги натижалар муҳим бўлмагани каби.

Афсуски йил бошида бизда йиғинлар ва ўйинлар ўтказмадик. Фақатгина сўнгги икки ойда биз кўплаб мусобақаларда иштирок этдик ва ўйинлар ўтказдик. Шу боис БАА билан илк ўйинда бундан олдин камроқ ўйнаган ёки умуман ўйнамаган футболчиларни синаб кўраман. Осиё чемпионати саралашига Терма жамоа асоси маълум бўлган. Иккинчи баҳсда айнан мана шу футболчилар майдонга тушишади.

Москвада ўтган хотира турниридан сўнг ЎФА ҳар бир клуб академиясига хат йўллади. Ушбу хатда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида Россиядаги мусобақада иштирок этган футболчиларга дам олиш ва жароҳатларини даволаб олиш имкониятини яратиб беришларини сўралган эди. "Пахтакор", "Бунёдкор" ва бошқа клублар бу илтимосимизни ерда қолдирмади. Бироқ "Насаф" академияси аъзолари Хайруллаев, Акромов ва Убайдуллаев ўйинларда майдонга тушаверишди. Терма жамоа асосий ҳужумчиси Акромов ҳозир машғулот ўтказмаяпти. Унинг тиззасида оғриқ бор. Хайруллаев ва Убайдуллаев эса ҳозир жисмоний жиҳатдан жуда ёмон ҳолатда. Шу боис йиғин вақтида бу футболчилар тикланиш жараёнини ўтказишмоқда. Бу ҳеч қандай баҳона эмас, шунчаки терма жамоа манфаати клублардан устун туриши керак деб ўйлайман.



Бундан ташқари терма жамоамиз асосий ҳимоячиси Бобур Мўйдинов жароҳат олган ва яқинда операция қилинди. У Тожикистонда ўтган CAFA мусобақасида ва Россиядаги "Star Way" хотира турнирида иштирок этганди.

ЎФА раҳбарияти саралашга тўлиқ тайёргарлик кўришимиз учун барча шароитларни яратиб беришмоқда. Футболчилар катта юкламалар олишди шу боис уларга тикланиш учун витаминлар зарур.

Рақиблар ҳақида у қадар тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. ЎФА халқаро бўлими ёрдамида уларни ўргандик. Масалан, Ҳиндистон ўсмирлари ўз минтақасида худди CAFA'га ўхшаган мусобақада ғолиб бўлишди. Бешта ўйинда жами 28та гол уриб умуман гол ўтказишмаган, финалда Непални 7:0 ҳисобида мағлуб этишгани ҳақида билдик.

Баҳрайнга келадиган бўлсак барча араб жамоалари ўйин услуби бир-бирига яқин. Шу боис БАА билан иккита ўртоқлик учрашуви Баҳрайнга қарши ўйиндан аввалги яхши тайёргарлик бўлади, - деди Азамат Абдураимов. 


Rating: -21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика