Latest news

01:00«Бавария» — «Реал Мадрид» 0:1 (Матнли трансляция)  58 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  0 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  0 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  4 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  5 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Аъзам Алиев: "Нефтчи"нинг олдига қўйган мақсад ва шароит Суперлига жамоалариникидан кам эмас" News

Аъзам Алиев: "Нефтчи"нинг олдига қўйган мақсад ва шароит Суперлига жамоалариникидан кам эмас"

Про лига жамоалари орасида "Нефтчи" селекция ишларида етакчиликни қўлига олган десак хато бўлмайди.

Дарҳақиқат, ўз олдига жиддий мақсад қўйган жамоа таркибга маҳоратли ва тажрибали футболчиларни жалб қилмоқда. Шундай ижрочилардан бири Аъзам Алиевдир. "Ҳоким кубоги" биринчи туридан сўнг ярим ҳимоячининг фикрларини тингладик.

"Янги жамоага ўтганим қайсидир маънода ортга ташланган қадам дейишим мумкин. Лекин, "Нефтчи"нинг олдига қўйган мақсади ва бу ердаги шароитлар Суперлига жамоалариникидан кам эмас. Таркибга жалб қилинган футболчилар ҳам яхши савияда. Тошкентдаги йиғинда асосан жисмоний тайёргарликка урғу берилди. Ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик, хато ва камчиликлар устида ишлашда давом этяпмиз. 

Ҳа, Илҳом Ибрагимович билан "Навбаҳор"да икки мавсум бирга ишладик. Жорий йилда ҳам ўзимнинг ўйинларим билан мураббийлар ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. 

Ўтган мавсум Про лига баҳсларини кузатиб бордим. Шиддат ва кураш қизғин кечди. Суперлига йўлланмаси учун сўнгги турга қадар интрига сақланиб қолинди. Бу йил аввалги йилданда қизиқарли ўтади, деб ўйлайман. Ўйинларнинг жонли эфирда трансляция қилиниши эса мухлисларнинг мазкур лигага эътиборини тортмоқда. 

Водий дербилари ҳамиша муросасиз ўтиши билан ажралиб туради. Суперлига ва Про лигада ҳам бу жамоалар ўртасидаги учрашувларни кескин руҳда ўтишини кутмоқдаман. 

"Ҳоким кубоги"га яхши жамоалар таклиф қилинган. Учрашувлар қизиқарли бўлмоқда", дейди Аъзам Алиев.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика