Latest news

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  9 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  7 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги–2018 турнирининг саралаш босқичига 21 январь куни қуръа ташланади News

Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги–2018 турнирининг саралаш босқичига 21 январь куни қуръа ташланади

Иорданиянинг Амман шаҳрида 21 январь куни аёллар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги–2018 турнирининг саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Қуръа ташлаш маросими Амман шаҳридаги Grand Hyatt Amman меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Саралаш босқичида Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо барча мамлакатлар, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам иштирок этади. Фақатгина Покистон терма жамоаси дисквалификация сабабли турнирда иштирок этмайди.  Иордания мезбон сифатида саралашдан ўтмайди.  Демак, жами 45 мамлакат терма жамоаси мусобақанинг финал босқичига йўл олиш учун кураш олиб боради.

Осиё Кубоги–2018 турнирига саралаш босқичи 2017 йилнинг 3–11 апрель кунлари  Иорданияда ўтказилади. Энг кучли 8 жамоа мусобақанинг финал босқичига йўл олади.

Осиё Кубогининг финал босқичи 2018 йилнинг 7–22 апрель кунлари Иорданияда бўлиб ўтади. Унда 8 жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро баҳс олиб боради.  Гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар ярим финалга чиқади ҳамда аёллар ўртасида 2019 йили Францияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика