Latest news

17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  1 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  2 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  5 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  4 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  19 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  7 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  1

Аёллар футболи ва футзал бўйича Олий лига вакиллари номи маълум бўлди News

Аёллар футболи ва футзал бўйича Олий лига вакиллари номи маълум бўлди

Мавсум бошланишига атиги икки кун қолди. Баҳорнинг биринчи кунида янги, ислоҳот қилинган, ўзгача кўринишдаги мавсум старт олади.

Суперлиганинг 12та жамоаси ғолиблик учун баҳсга киришади.

Эртага, 28 февралда эса Суперлигадан кейинги мавқеда турувчи Про-лига, шу билан бирга аёллар ва футзал бўйича мамлакат чемпионатининг навбатдаги мавсумига, шунингдек, Ўзбекистон Кубогига қуръа ташланади. Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ташкил этилган махсус ишчи гуруҳнинг футбол клублари ва унинг инфратузилмасида белгиланган талабларнинг бажарилиши юзасидан ўрганиш хулосасига кўра қабул қилинган Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия қўмитаси Бюросининг 2018 йил 26 февралдаги 9-сон қарорига биноан қуйидаги аёллар ва футзал жамоалари мамлакат чемпионатининг Олий лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Булар,

Аёллар жамоалари:
1."Севинч” (Қарши)
2."Металлург” (Бекобод)
3."Бунёдкор” (Тошкент)
4."Пахтакор” (Тошкент)
5."Навбаҳор” (Наманган)
6."Бухоро” (Бухоро)
7."Қўқон-1912” (Қўқон)
8.АГМК (Олмалиқ)
9."Локомотив” (Тошкент)
10."Қизилқум Гули” (Навоий)
11."Сўғдиёна” (Жиззах)
12."Нефтчи” (Фарғона)
13."Андижанка” (Андижон)
14."Шўртан” (Ғузор).
 
Футзал жамоалари:
1."Локомотив” (Тошкент)
2."Бунёдкор” (Тошкент)
3."Пахтакор” (Тошкент)
4."Насаф” (Қарши)
5."Навбаҳор” (Наманган)
6."Сўғдиёна” (Жиззах)
7.АГМК (Олмалиқ)
8."Бухоро” (Бухоро)
9."Металлург” (Бекобод)
10."Қизилқум” (Навоий)
11."Қўқон-1912” (Қўқон)
12."Нефтчи” (Фарғона).
 
Аввал хабар берганимиздек, Про-лига, аёллар ва футзал жамоалари ўртасидаги мамлакат чемпионатларига, шунингдек, Ўзбекистон Кубогига 28 февраль, чоршанба куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика