Latest news

18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  1 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  2 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  3 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  1 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  6 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  9 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  3 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  1 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  25 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0

Аёллар футболи. Жаҳон чемпионатида кучлилар сараланмоқда News

Аёллар футболи. Жаҳон чемпионатида кучлилар сараланмоқда

Францияда аёллар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.

7 июлга қадар давом этадиган мусобақада жамоалар тўрттадан 6та гуруҳга бўлинган. Регламентга кўра ҳар бир гуруҳдан биринчи-иккинчи ўринни олган жамоалар ҳамда энг яхши кўрсаткич қайд этган тўртта 3-ўрин эгаси кейинги босқичга йўл олади. 

"A" гуруҳи - Франция, Жанубий Корея, Нигерия, Норвегия

"B" гуруҳи - Хитой, Германия, ЖАР, Испания

"C" гуруҳи - Австралия, Бразилия, Италия, Ямайка

"D" гуруҳи - Аргентина, Англия, Япония, Шотландия

"E" гуруҳи - Камерун, Канада, Голландия, Янги Зеландия

"F" гуруҳи - Чили, Швеция, Таиланд, АҚШ 


Ҳозирча учта гуруҳда турлар ўз якунига етди. "A" гуруҳидан Франция ва Норвегия кейинги босқичга йўл олди. Нигерияда учинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқиш имконияти бор. Жанубий Корея эса барча учрашувларни бой берган ҳолда мусобақани тарк этди. 

"B" гуруҳидан учта жамоа 1/8 финалга йўл олди: Германия, Испания ва Хитой. ЖАР аёллар термаси ҳамма ўйинни бой берди. Хитой 3-ўринни эгаллаб ҳам кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди, бунга сабаб хитойлик қизлар 4 очко йиғишди ва бу борада бошқа гуруҳлардаги 3-ўрин эгаларидан олдинда. 

"C" гуруҳидан ҳам учта жамоа кейинги этапга чиқди: Италия, Австралия, Бразилия. Ямайка учала учрашувда ҳам мағлуб бўлди. Бу гуруҳдаги дастлабки уч жамоа бир хил 6 очко жамғарди. 

"D" гуруҳи жамоалари ҳозирча иккита тур ўтказишди. Англия ва Япония кейинги босқичга чиқди. Аргентина масаласи охирги турда ҳал бўлади. Шотландия ҳисобида ҳозирча 0 очко бор. 

"E" гуруҳидан Голландия билан Канада 1/8 финал йўлланмасига эга бўлди. Камерун ва Янги Зеландия ҳисобида ҳозирча очко йўқ. Ва ниҳоят "F" гуруҳидан АҚШ ва Швецияга омад кулиб боқди. Чили ва Таиланд аёллар термалари ҳали очко жамғаришмади. 

Ҳозирги ҳолатга кўра 3-ўринлар орасида энг яхши кўрсаткич қайд этиб турган энг яхши тўртта жамоа: Бразилия (6 очко), Хитой (4 очко), Нигерия (3 очко), Аргентина (1 очко). 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика